Ҳурматли АТ «Савдогарбанк» мижозлари!

Эълон

Сизларни кириб келаётган 2022 йил билан банкимиз жамоаси номидан табриклаймиз!

2021 йил якунланиши муносабати билан, молиявий йил ҳисоботларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантириш мақсадида банкимиздаги мавжуд Халқаро пул ўтказмалари шохобчалари иш фаолиятида қисқа таътил элон қилинади.

Contact, UPT, AsiaExpress Халқаро пул ўтказмалари тизимлари 2021 йил 27 декабр куни ўз иш фаолиятини вақтинча якунлайди.

Золотая Корона Халқаро пул ўтказмаси тизими 2021 йил 30 декабрдан вақтинча тўхтатилади.

2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 4 январга қадар Халқаро пул ўтказмалари тизимлари ишламайди!

2022 йил 5 январ санасидан яна одатдагидек ишлаймиз!

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

* Мазкур йўналиш бўйича хизматлардан фойдаланишда юқорида келтирилган саналарни эътиборга олишингизни сўраймиз!