Диққат!

Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки 2020 йил 30 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Фуқаронинг кредит ажратилиши бўйича аризасига кўра Савдогарбанк Шайхонтохур филиали томонидан кредит шартномасига асосан кредит маблағи ажратилган.

Ушбу кредит шартномасига илова қилинган тўлов жадвалига асосан фуқарога ҳар ойда тўлаши лозим бўлган тўлов суммаси имзоланиб, таништирилган ва бир нусхаси фуқарога тақдим этилган.   

Фуқаро, кредит шартномасида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажармасдан, кредит қарздорлик суммасини кечиктириб тўлаб келган. Шу боис унга огоҳлантириш хати ҳам юборилган.

Шундан сўнг, Фуқаро 2020 йил 24 ноябр куни соат 13:30 ларда Савдогарбанк Шайхонтохур филиалига келган. Ушбу вақтда банкнинг чакана амалиёт бўлими ходимлари тушликда бўлган, иш жойида ўтирган банк ходими олдига бориб кредит фоизини тўлашлиги учун қанча фоиз қарздорлик суммаси борлигини сўраган.

Банк ходими эса кредит шартноманинг 2-қисмига асосан қарз олувчининг пластик картасидан микроқарз тўловини тўлов жадвалига мувофиқ акцептсиз тарзда ечиб олинганлигини айтган.

Муддатида тўланмаган кредит қарздорликнинг рухсатсиз олиб қўйилганлигидан норози бўлиб, жаҳли чиққан фуқаро ва банк ходими ўртасида низо келиб чиққан ва кўчага чиқиб ўзаро тушунмовчилик сабабли, муштлашиб кетишган. Орадан икки кун ўтиб, фуқаро ва банк ходими бир-бирларидан кечирим сўраб, ўзаро бир-бирига нисбатан даъво ҳамда низо йўқлиги ҳақида келишиб олган.

Шу ўринда, Банкимизнинг ҳурматли мижозларидан олган кредитлари бўйича тўловларни имконингиз даражасида ўз вақтида амалга оширишларини ҳамда кредит ёки бошқа тўловлар тўланиши юзасидан тушунмовчиликлар пайдо бўлса, Савдогарбанк Бош офисидаги 71-256-62-65 ёки 24 соат узлуксиз ишлайдиган 71-200-27-00 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз.