Ўзбек тили куни


Тил ҳар бир миллат маданиятинингг ўзагидир. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди.

Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банкида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги” фармони талаблари ва “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг 31 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирни Савдогарбанк Амалиёт бошқармаси бошлиғи Қ.Хусанов очиб ўзбек тилига давлат мақомининг берилиши мустақиликка эришиш муҳим қадам бўлганлиги, Президентимизнинг фармони Давлат тилини тўғрисида қонунни бугунги кун нуқтаи назаридан такомиллаштиришда муҳим қадам бўлганлигини айтиб барча ходимларни байрам билан табриклади.


Тадбирда Ўзбекистон Халқ артисти, Ўзбек Миллий академик театри актрисаси Гавҳар Зокирова ўзбек тилининг нақадар муҳимлиги, тилимизни сўз бойлиги жуда кўплигини айтиб Алишер Навоий, Абдулла Орипов, Эркин Вохидов шеърларидан намунлар ўқиб берди.


Шунингдек тадбир қатнашчиси Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир   Бобур Бобомурод суҳбат давомида ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлаш, тилимизнинг пайдо бўлиши узоқ тарихга бориб тақалиши тўғрисида сўзлаб берди ҳамда ўзларининг шеърларидан намуналар ўқиб берди.


Тадбир кўтаринки руҳда ва савол жавобларга бой тарзда ўтди. Тадбирни ўтказишни таъминлаган “Маърифат” тарғиботчилари жамияти ва Амалиёт бошқармаси ходимлари Ш.Қаюмова, М.Шамсиеваларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.