Чет эл капитали иштирокидаги «САВДОГАР» акциядорлик тижорат банки

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ 

Кун тартиби:

1). Банк Кенгашининг 2019 йил фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

2). Банк Бошқарувининг Банкнинг 2019 йил молиявий – хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи ва банк фаолиятининг 2020 йилги асосий вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида.

3). Банкнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ва банк фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

4). Банк Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

5). Банк Кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

6). Банк Бошқаруви раиси билан тузилган шартнома муддатини узайтириш тўғрисида.

7) Банк ташқи аудиторини тасдиқлаш ва уни хизмат ҳақининг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида.

8) АТ “Савдогарбанк” тизимида манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ҳамда олдини олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.

9). Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиклаш тўғрисида.

Йиғилиш 2020 йил 30 сентябр куни соат 10-00да

Тошкент шаҳри, С.Барака кўчаси 78-уйда ўтказилади. 

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати

2020 йил 24 сентябр ҳолатига тузилади.

Йиғилиш қатнашчилари 2020 йил 30 сентябр куни соат 9.00 дан 9.45 гача рўйхатга олинади.

Акциядорлар Умумий йиғилишга доир материаллар билан Тошкент шаҳри С.Барака кўчаси 78-уйда жойлашган Савдогарбанкнинг Бош офисида танишишлари мумкин. Электрон почта манзили: info.savdogarbank@uz, веб сайти: www.savdogarbank.uz.

Акциядорлар ҳамда уларнинг вакилларидан йиғилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари сўралади.

БАНК КЕНГАШИ

Маълумот учун телефонлар: 71-254-18-65, 71-215-50-29