Янгиликлар

Бугунги кунда бутун жаҳон жиддий муаммо — COVID-19 пандемиясига дуч келди. Бахтимизга, бизнинг давлатимиз тезкор равишда керакли чоралар кўриб, вирус тарқалиши аҳамиятли даражада секинлашди.

Ушбу вазиятда, Президентимизнинг ташаббуси билан «Саховат ва кўмак» ҳаракати яратилди. Фонднинг мақсади бўлиб қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ва жамиятнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган аҳоли қатламларига кўмак бериш ҳисобланади. 

Молиявий ёрдамни ҳар бир истаган инсон кўрсатиши мумкин, ҳайрия қиймати белгиланмаган.
Қулай бўлиши учун,  маблағларни «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди ва ҳудудий бўлинмаларда очилган ҳисоб рақамларнинг бирига ўтказиш мумкин.

Фонд яратилган пайтдан бошлаб, биз 200 та оилага кўмак кўрсатдик ва бу ҳали бошланиши. Шу сабабли,  биз ўз халқини шундай оғир пайтда қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган ҳар бир инсонни қўшилишга таклиф қиламиз.

Ҳаволадан ўтган ҳолда, сиз керакли қийматни ўтказишингиз мумкин бўлган барча ҳайрия ҳисоб рақамларини топа оласиз:

Фақат жипслашган ҳолда биз барча қийинчиликларни енгиб ўтишимиз мумкин!