Янгиликлар

Ҳурматли мижозлар ва қайси банкда корпоратив ҳисоб рақамини очишни билмай иккиланиб турганлар диққатига!

Ўз мижозлари учун қулай шароит яратиш мақсадида, АТ «Савдогарбанк» мунтазам равишда илғор хизматлар рўйхатини тўлдириб боради, шунингдек, кўплаб онлайн-сервисларни жорий этади.

Уларнинг орасида миллий валютадаги маблағларни хорижий валютага айирбошлаш учун онлайн-ариза топшириш хизмати мавжуд!⠀

Аризани топшириш ниҳоятда осон. Бунинг учун, қуйидагиларни бажариш зарур:

Ушбу ҳавола орқали https://cabinet.savdogarbank.uz:7002/cib/index_09008.jsp мобил банкинг бўлимига ўтиш
Логин ва паролингизни киритиш.
Валюта айирбошлашга аризанинг электрон шаклини тўлдириш ва юбориш.

Бизнинг мутахассисларимиз аризангизни қисқа муддат ичида кўриб чиқадилар. Жавоб ижобий бўлса, айирбошланган қиймат автоматик тарзда ҳисобингизга тушади!

Хизмат фақат юридик шахслар учун тақдим этилади.

Батафсил маълумотни бу ерда топишингиз мумкин:

Call-марказ: 71 200 27 00⠀

Тўғри банкни танланг!