Янгиликлар

АТ «SAVDOGARBANK» ўз фаолиятини тўҳтатиб туришга мажбур бўлган тадбиркорлар учун бепул асосда ҳайрия ёрдамини жорий этди.

Агарда Сиз:

  • Тадбиркорлик фаолиятини юритиб, банкимизнинг хизматларидан фойдаланаётган бўлсангиз.
  • Сизда пластик карталардан тўловни қабул қилиш учун бизнинг терминалимиз ўрнатилган бўлса.
  • Сиз вақтинча ўз бизнесингизни пандемия сабабли тўҳтатиб турган бўлсангиз.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар, АТ «Savdogarbank» жорий йилнинг апрел ва май ойларида пластик карталардан тўловни қабул қилиш учун терминалнинг ижараси учун абонентлик тўловини олмайди.

Ушбу ёрдамнинг ягона шарти бўлиб, ҳисоб рақамингизга пул маблағлари келиб тушмаслиги керак бўлади. Шунда биз сизнинг компаниянгиз аниқ фаолият юритмаётганини аниқлай оламиз.

Батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин:

Сall-маркази орқали: 71 200 27 00.