Янгиликлар

Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди.

Ушбу қарор бўйича батафсил 2020 йил 15 апрель куни соат 11:00 да ташкил этиладиган Марказий банк Раиси иштирокидаги онлайн брифингда танишишингиз мумкин.