Янгиликлар

Шаҳар ва вилоят марказларида транспорт қатновига чеклашлар ўрнатилгани муносабати билан 2020 йилнинг 31 мартидан то 20 апрель кунига қадар:

  • барча минибанклар, махсус кассалар ва банк хизмати марказлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади;
  • банк алоқа маркази телефон қўнғироқлари ва хабарларга 24/7 режимида +99871 200 27 00 рақами орқали жавоб беради.

Шунингдек, ўзингиз ва ходимларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун банк офисларига бормаслик ва банкоматларимиз, шунингдек, жисмоний шахслар учун яратилган «Savdogar Mobile» иловасидан фойдаланишни тавсия этамиз. Юридик шахслар учун эса savdogarbank.uz сайтимиздаги интернет-банкинг хизмати мавжуд.

 Банкоматларимиз манзилларини қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин: https://cutt.ly/ntRCKlZ

Мобил иловамизни юклаб олинг:

Уйда қолинг. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг.