Янгиликлар

Яқиндагина банкоматларимиз орқали Савдогарбанк сўм карталари ҳисобини тўлдириш имкони ҳақида маълумот бергандик.

Кейин эса, сизлардан келиб тушган кўплаб илтимослар ва хоҳиш-истакларга асосан, банкоматларимиз орқали исталган банк карталарини тўлдириш имконини ишлаб чиқдик.

Сумма миқдорига чеклов ўрнатилмаган.

Ҳозирчалик ҳисобни тўлдириш имкони фақат UzCard тизими учун амал қилади.

Тошкент шаҳридаги банкомат манзиллари:

  • Саид Барака кўчаси, 78 — 24/7;

  • Матбуотчилар кўчаси, 17 — 24/7;

  • ТТЗ, «Навруз» бозори;

  • «Малика» савдо қаторлари, «Korzinka.uz» супермаркети.

Шунингдек, ушбу хизматдан Андижон, Фергана, Бухоро, Навоий, Қарши, Наманган, Самарқанд, Қибрай, Ғазалкент ва Хоразм шаҳарларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Картангиз ҳисобини Савдогарбанк билан биргаликда тўлдиринг!

+998 (71) 200-27-00.