Янгиликлар

Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банки аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб 24/7 режимида, кеча-ю кундуз, ходимсиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган банк тизимида барча ўтказмаларни амалга оширмоқда.

Сиз АТ «Савдогарбанк»нинг «Savdogar-mobile» иловаси, «Internet-banking», «Mobile-banking» каби масофадан хизмат кўрсатиш дастурлари орқали ёки 24/7 режимида узлуксиз ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари  орқали банк тизимидаги барча ўтказмаларингизни амалга оширишингиз мумкин. Шохобча замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкомат, инфокиоск қурилмалари билан жиҳозланган.

Шунингдек, банкнинг корпоратив пластик карточкасига эга бўлган мижозлар «Internet-banking», «Mobile-banking» каби масофадан хизмат кўрсатиш дастурлари орқали ўз корпоратив карточкалари ҳисобварағида куннинг исталган вақтида банкка бормасдан ва ортиқча ҳужжатлар тақдим этмасдан пул ўтказишлари мумкин.

Ҳурматли юртдошлар ҳамда тадбиркорлар «Савдогарбанк» хизматидан фойдаланганингиз учун бағоят хурсандмиз!

«Савдогарбанк» Сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

Қўшимча маълумотларни (71) 252-73-35, (71) 252-13-19, (71) 254-42-55 рақамлари орқали олишингиз мумкин.