Янгиликлар

Чет эл капитали иштирокидаги «савдогар» акциядорлик тижорат банки Йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

Кун тартиби:

1). Банк Кенгашининг 2018 йил фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

2). Банк Бошқарувининг Банкнинг 2018 йил молиявий – хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи ва банк фаолиятининг 2019 йилги асосий вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида.

3). Банкнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, 2018 йилда амалга оширилган харажатларни тасдиқлаш ва банк фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

4). Банк Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

5). Банк Кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

6). Банк Бошқаруви таркибини тасдиқлаш ва Бошқарув раиси билан тузилган шартнома муддатини узайтириш тўғрисида.

7). Банк балансининг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағидаги кредитлар ва ҳисобланган фоизларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.

8). Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиклаш тўғрисида.

Йиғилиш 2019 йил 2 март куни соат 10-00да

Тошкент шаҳри, С.Барака кўчаси 78-уйда ўтказилади. 

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати

2019 йил 26 феврал ҳолатига тузилади.

Йиғилиш қатнашчилари 2019 йил 2 март куни соат 9.00 дан 9.45 гача рўйхатга олинади.

Акциядорлар Умумий йиғилишга доир материаллар билан Тошкент шаҳри С.Барака кўчаси 78-уйда жойлашган Савдогарбанкнинг Бош офисида танишишлари мумкин. Электрон почта манзили: info.savdogarbank@uz, веб сайти: www.savdogarbank.uz.

Акциядорлар ҳамда уларнинг вакилларидан йиғилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари сўралади.

БАНК КЕНГАШИ

Маълумот учун телефонлар: 71-254-18-65, 71-215-50-29