АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Эълон

ЧЕТ ЭЛ КАПИТАЛИ ИШТИРОКИДАГИ «САВДОГАР»

АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИНИ

МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

 

Кун тартиби:

 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

3. Банк устав капиталини ошириш учун эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.

4. Банкнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисида.

5. Банк Кузатув Кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.

6. Банк Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.

 

Йиғилиш 2022 йил 15 апрел куни соат 12-00да Тошкент шаҳри, С.Барака кўчаси 78-уйда ўтказилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати      2022 йил 11 апрел куни ҳолатига тузилади.

Йиғилиш қатнашчилари 2022 йил 15 апрел куни соат 11.00 дан 11.45 гача рўйхатга олинади.

Акциядорлар Умумий йиғилишга доир материаллар билан Тошкент шаҳри С.Барака кўчаси 78-уйда жойлашган Савдогарбанкнинг Бош офисида танишишлари мумкин. Электрон почта манзили: info.savdogarbank@uz, веб сайти: www.savdogarbank.uz.

Акциядорлар ҳамда уларнинг вакилларидан йиғилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари сўралади.

БАНК КУЗАТУВ КЕНГАШИ

Маълумот учун телефонлар: 71-254-18-65, 71-215-50-29