Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан АТ Савдогарбанк тизимида аҳоли қўлидаги бўш маблағларни омонатга жалб қилиш, улар манфаатларига мос равишда даромадларини кўпайтириш мақсадида 2018 йил 26 ноябрдан «Даромад плюс» муддатли омонати жорий қилинди.

1. «Даромад плюс» муддатли омонатига маблағлар нақд пулда, омонатни қайта расмийлаштириш ҳамда банклар филиалларидаги мижоз томонидан очилган талаб қилиб олгунча депозит (20206000) ва (22618000) пластик карта ҳисобрақамидаги маблағни муддатли депозит (20606000) ҳисобрақамига бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириш орқали 380 (уч юз саксон) кун муддатга қабул қилинади.

2. Омонатнинг энг кам миқдори 1 000 000 (бир миллион) сўм, юқори миқдори чегараланмаган.

3. «Даромад плюс» муддатли омонатига йиллик 20% (йигирма) фоиз даромад тўлаш шарти билан қабул қилинади.

Омонатчига ҳар 30 (ўттиз) кун учун олдиндан фоиз ҳисоблаб тўланади.

4. Омонат муддати тугагандан сўнг, омонат қолдиғига 1% (бир) фоиз даромад хисобланди.  

5. Омонатга қўйилган маблағ 380 кундан кам сақланса яъни шартнома муддати тугамагунга қадар сақланса омонатга хисоблаб берилган фоиз суммасининг 50 фоиз (йиллик 10%) миқдорида ҳисобланади.

6. «Даромад плюс» муддатли омонатига маблағлар 2018 йил 26 ноябрдан 2018 йил 26 декабргача қабул қилинади.