Янгиликлар

Мухим!

Йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади

Кун тартиби:

1). Банк Кенгашининг 2017 йил фаолияти натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

2). Банк Бошқарувининг Банкнинг 2017 йил молиявий – хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи ва банк фаолиятининг 2018 йилги асосий вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида.

3). Банкнинг 2017 йил бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда харажатларни тасдиқлаш ва банк фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

4). Банк Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида

5). Банк Кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

6). Банк Бошқаруви таркибини тасдиқлаш ва Бошқарув раиси билан тузилган шартнома муддатини узайтириш тўғрисида.

Йиғилиш 2018 йил 26 феврал куни соат 10-00да

Тошкент шаҳри, С.Барака кўчаси 78-уйда ўтказилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати

2018 йил 22 феврал ҳолатига тузилади.

Йиғилиш қатнашчилари 2018 йил 26 феврал куни соат 9.00 дан 9.45 гача рўйхатга олинади.

Акциядорлар Умумий йиғилишга доир материаллар билан Тошкент шаҳри С.Барака кўчаси 78-уйда жойлашган Савдогарбанкнинг Бош офисида танишишлари мумкин. Электрон почта манзили: info.savdogarbank@uz,  веб сайти: www.savdogarbank.uz.

Акциядорлар ҳамда уларнинг вакилларидан йиғилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари сўралади.

 

БАНК КЕНГАШИ

Маълумот учун телефонлар:  254-18-65, 215-50-29