Пластик карталар


Савдогарбанк пластик карточка эгаларига нақд ва нақдсиз шаклида кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириб ва такомиллаштириб бориб пластик карточкалар бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлаб бормоқда.

2018 йил 1 январ ҳолатига муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 240578 тани ташкил этмоқда. Савдогарбанк пластик карточкалари Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги банк филиаллари мижозлари бўлган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларида иш ҳақи лойиҳалари доирасида тадбиқ этилган.

Банкда аҳолидан электр энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловларни йиғишга, турғун савдо нуқталарига, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари, дорихоналар, кафе ва бошқа савдо-сервис шохобчаларига 7147 та терминаллар ўрнатилган ва терминаллар сони йил давомида 757 тага ошди.

Банк пластик карталари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида банк томонидан 2017 йил давомида қўшимча 50 та инфокиосклар ўрнатилди. Бугунги кунда ўрнатилган инфокиосклар сони жами 63 тани ташкил этмоқда.

2017 йил давомида пластик карточкалар ҳисобрақамлари орқали ўтказилган  транзакциялар умумий суммаси 1 002 616 млн. сўмни ташкил этди.

2018 йил 1 январ ҳолатига пластик карточкалар ҳисобрақамларидаги (жисмоний шахсларнинг) пул маблағлари қолдиғи 24 344 млн. сўмни ташкил этди. 

Савдогарбанк филиалларига таркатилган банкомат тўғрисида МАЪЛУМОТ

Филиаллар номи Банкоматлар сони Жойлашган манзили
1 Андижон 1 Андижон ш., Байналминал кўч. 2 уй.
2 Бухоро 1 Бухоро ш., Ибн-Сино кўч. 39 уй.
3 Дустлик 1 Жиззах вилояти, Дўстлик ш. Қурувчилар кўч. 6 уй.
4 Қашқадарё 1 Қарши ш. Йўлбарисов куч. 2 уй.
5 Навоий 1 Навоий ш. Меъморлар кўч. 83 уй.
6 Наманган 1 Наманган ш. Ибрат кўч. 26 уй.
7 Самарқанд 1 Самарқанд ш. Мустақиллик кўч. 59а уй.
8 Ургут 1 Ургут тумани, Ургут ш. Навоий кўч. 102 уй.
9 Улугбек 1 Самарқанд тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Пардаев кўч. 7 уй.
10 Иштихон 1 Иштихон тумани, Иштихон ш. Самарқанд кўч. 31 уй.
11 Денов 1 Денов тумани, Денов ш. Мустақиллик кўч. 38 уй.
12 Қибрай 1 Қибрай тумани, Қибрай ш. Зебинисо кўч. 2 уй.
13 Зангиота 1 Зангиота тумани, Эшонгузар қиш. Мустақиллик кўч. 4 уй.
14 Газалкент 1 Ғазалкент ш. Лутфий кўч. 14 уй.
15 Амалиёт бошқармаси 2 1 -дона Тошкент ш. Саид-Барака кўч. 78, 1 -дона "Авиасозлар" деҳқон бозори худудида.
16 Бўка 1 Бўка тумани, Бўка ш. Ўзбекистон кўч. 11 уй.
17 Фаргона 1 Фарғона ш. Пахлавон Махмуд кўч. 7 уй.
18 Хоразм 1 Урганч ш. Пахлавон Махмуд кўч. 182а уй.
19 Тўрткул 1 Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Тўрткўл ш. Тўрткўл кўч. 57 уй.
20 Тошкент шахар 1 Тошкент ш. Юнусобод тумани, Матбуотчилар кўч. 17 уй.
21 Шайхонтохур 1 Тошкент ш. Шайхонтохур тумани, Лайлитугон кўч. 1 уй.
22 Оҳангарон 1 Охангарон тумани, Қорахитой ҚФЙ.
Жами: 23