Истеъмол кредити


Чет эл капитали иштирокидаги

«Савдогар» акциядорлик тижорат банки

Кенгашининг 2018 йил “29”январдаги

қарори билан тасдиқланган

Жисмоний шахсларга миллий валютада молиявий-истеъмол кредитини бериш тартиби

(2018 йил 1 февралдан кучга киради)

1. Умумий қоидалар.

Мазкур тартиб 2006 йил 6 майдаги “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 18 июлда 1697-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли шартларда кредит бериш тўғрисида” Низом ва Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

 1.1. Жисмоний шахсларга кредит қуйидаги мақсадларга берилади:

  • Қиммат нархли маиший ускуналар, маиший техника, оргтехника, мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмларни сотиб олиш учун;
  • Тўй маросимларини ўтказишга;
  • Енгил автомашиналарга газ ускуналари ўрнатиш хизматига;
  • Енгил автомашина сотиб олишга;
  • Малака ошириш муассасаларида малака ошириш учун ҳамда сафарбарлик чақируви бўйича ҳарбий хизматни ўташ хизмати учун;
  • Аҳолига мактаб формалари харид қилишга;
  •  Авиачипталар, даволаниш, санатория ва маданий хордиқ учун;
  • Уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга;
  • Икки контурли қозонхоналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун.

1.2. Муддат бўйича кредит 3 ойдан 3 йилгача берилади.

1.3. Кредит вояга етган ва лаёқатли Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хизмат кўрсатувчи банк филиали жойлашган ҳудудда доимий рўйхатдан ўтган (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳамда доимий иш жойи ва фаолияти натижаларидан оладиган даромади ва/ёки бошқа даромад манбаасига эга шахсларга берилади.

Мазкур тартибда ёш оила тушунчаси қўлланилади – эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).

1.4. Истеъмол кредитини бериш банк томонидан пул маблағларини ишлаб чиқарувчи корхона ёки Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган истеъмол молларини (хизматларни) сотувчи ташкилот банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

2. Истеъмол кредитини бериш шартлари.

         2.1. Битта қарз олувчига бериладиган истеъмол кредити миқдори кредит мақсадига қараб қуйидагича белгиланади:

- мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмларни сотиб олиш учун кредит миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробаригача;

 - уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга, қиммат нархли маиший ускуналар, маиший техника, оргтехника харид қилишга ҳамда тўй маросимларини ўтказишга (қарз олувчи ўзининг ёки яқин қариндошларининг тўйи муносабати билан тантанали тадбир учун тўловни амалга оширишга) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баробаригача;

- жисмоний шахсларнинг шахсий автомашиналарига газ ускуналари ўрнатиш хизматига Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача;

- кўп қаватли уйлардаги хонадон эгаларига икки контурли қозонхоналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача;

- ўқув марказларида ва автомактабларда ўқиш, малака ошириш муассасаларида малака ошириш учун ҳамда сафарбарлик чақируви бўйича ҳарбий хизматни ўташ учун шартномада белгиланган миқдоргача;

- аҳолига мактаб формалари харид қилишга истеъмол кредити мактаб формаси нархининг 50%гача бўлган миқдорда;                                                                                                           

 - “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг ҳорижий йўналишлари бўйича авиачипталар сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаригача;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида даволаниш, санатория ва маданий хордиқ учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача;

 - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автомашина сотиб олишга автомашина нархининг 75 фоизигача бўлган миқдорда.

2.2. Жисмоний шахс битта кредит ҳисоб рақамига расмийлаштирилган бир нечта кредитлаш объектини сотиб олишга ҳақли (енгил автомашина сотиб олиш бундан мустасно). Сотиб олинаётган мол/хизмат номини, ҳамда уни сотиб олиш жойини қарз олувчи мустақил равишда аниқлайди.

2.3. Истеъмол кредитлари нақдсиз шаклда, кредитлаш объекти нархини ишлаб чиқарувчи корхона (сотувчи) ёки истеъмол молларини (хизматларни) сотувчи ташкилот банк ҳисоб/шахсий рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

2.4. Фуқаролар томонидан истеъмол кредити олишда мазкур тартибнинг 2.5-бандида кўрсатилган миқдорда нақд пулда дастлабки бадал сифатида депозит маблағи шакллантирилади. Қарз олувчининг мазкур депозит маблағлари кредит қайтарилиши таъминоти сифатида гаровга қабул қилинади (гаров депозити) ва пул маблағлари гарови (депозити) сифатида расмийлаштирилади. Гаровга қўйилган пул маблағларига нисбатан банк таъқиқ солади ҳамда кредит берилган бутун муддат давомида улардан фойдаланишни ман этувчи чора кўради ҳамда кредит қолдиғи депозит қолдиғига тенглашганда депозит маблағи ҳисобидан кредит асосий қарзи тўлиқ сўндирилади. Ушбу гаров депозитига фоиз ҳисобланмайди.

2.4.1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан юқори бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантирмасдан, кредит таъминотига жисмоний шахсларнинг кафиллиги билан қуйидаги истеъмол кредитлари ажратилади:

мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмларни сотиб олиш учун;

қиммат нархли маиший ускуналар, маиший техника, оргтехника харид қилишга ҳамда тўй маросимларини ўтказишга;

даволаниш, санатория ва маданий хордиқ учун;

авиачипталар сотиб олишга;

шахсий автомашиналарига газ ускуналари ўрнатиш хизматига;

кўп қаватли уйлардаги хонадон эгаларига икки контурли қозонхоналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун;

ўқув марказларида ва автомактабларда ўқиш, малака ошириш муассасаларида малака ошириш учун ҳамда сафарбарлик чақируви бўйича ҳарбий хизматни ўташ хизматига.

2.4.2. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан юқори бўлган миқдорда кредитлар учун бошланғич бадални шакллантирмаган ҳолда, ликвидли мол-мулк гарови тақдим этилса қуйидаги истеъмол кредитлари ажратилади:

мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмларни сотиб олиш учун;

қиммат нархли маиший ускуналар, маиший техника, оргтехника харид қилишга ҳамда тўй маросимларини ўтказишга.

2.4.3. Қарз олувчи енгил автомашинани харид қилишга истеъмол кредитини қуйидаги кўринишда олиши мумкин: бунда сотиб олинаётган автомашина янги ишлаб чиқарилган бўлиши, мазкур тартибнинг 2.5-бандида кўрсатилган миқдорда нақд пулда дастлабки депозит маблағи шакллантирилган бўлиши керак ҳамда кредит шакллантирилган депозит маблағини чегириб ташлаган ҳолда, нақдсиз шаклда автомашинани сотувчи юридик шахс (диллер) банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан берилади. Қарз олувчи томонидан шакллантирилган депозит маблағлари кредит ажратилаётган кунда нақдсиз шаклда автомашинани сотувчи юридик шахс (диллер) банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

2.5. Истеъмол кредитидан фойдаланганлик учун қарз олувчи банкка фоиз тўлайди. Фоиз ставкасининг чегаравий миқдорлари Савдогарбанкнинг хизмат кўрсатувчи филиали Кредит Комиссияси томонидан белгиланади, уларнинг миқдори кредит муддати ва қарз олувчи томонидан нақд пулда киритиладиган бошланғич бадал ҳамда кредитлаш объекти турига боғлиқ бўлади:

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 30% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда (3 йилгача)) Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (3 йилгача))

Мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмлар,  қиммат нархли маиший асбоблар, маиший техника, оргтехника сотиб олишга, уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга;

 

 

24 %

 

 

28 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 25% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда (2 йилгача)) Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (2 йилгача))

Мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмлар,  қиммат нархли маиший асбоблар, маиший техника, оргтехника сотиб олишга, уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга;

 

 

22 %

 

 

26 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 20% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда (1 йилгача)) Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (1 йилгача))

Мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмлар,  қиммат нархли маиший асбоблар, маиший техника, оргтехника сотиб олишга, уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга;

 

 

20 %

 

 

24 %

Кредит мақсади

Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 50% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда (3 йилгача))

Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (3 йилгача))

Мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмлар,  қиммат нархли маиший асбоблар, маиший техника, оргтехника сотиб олишга, уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга;

 

 

20 %

 

 

28 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 50% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда (3 йилгача)) Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 30% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда (3 йилгача)) Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 25% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда       (3 йилгача))

енгил автомашина сотиб олиш учун

24 %

26 %

28 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 10% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилганда (3 йилгача)) Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (3 йилгача))

тўй маросимларини ўтказиш учун

24 %

28 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан 10% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилади (1 йилгача))

Авиабилетлар сотиб олишга ҳамда даволаниш, санатория ва маданий хордиқ учун

26 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (1 йилгача))

жисмоний шахсларнинг шахсий автомашиналарига газ ускуналари ўрнатиш хизматига

28 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (5 йилгача))

икки контурли қозонхоналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун

Марказий банк қайта молиялаш ставкси бўйича

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирмасдан (2 йилгача))

Ўқув марказларида ва автомактабларда ўқиш, малака ошириш муассасаларида малака ошириш учун ҳамда сафарбарлик чақируви буйича ҳарбий хизматни ўташ учун

26 %

Кредит мақсади Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси (Қарз олувчи томонидан бошланғич бадал шакллантирилмасдан (1 йилгача муддатга))

Аҳолига мактаб формалари харид қилишга

26 %

 

2.5.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878 сонли «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 18-июл куни 1697-сон билан рўйҳатга олинган «Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги Низомига мувофиқ банк томонидан ёш оилаларга имтиёзли шартлар асосида истеъмол кредитлари ажратилади.

Ёш оилаларга истеъмол кредитлари қуйидаги шартлар билан ажратилади:

- мебел, уй жиҳозлари, уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга, қиммат нархли маиший асбоблар, маиший техника, оргтехника харид қилишга ҳамда тўй маросимларини ўтказишга (қарз олувчи ўзининг ёки яқин қариндошларининг тўйи муносабати билан тантанали тадбир учун тўловни амалга оширишга) 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида белгиланади ва бошланғич бадал шакллантирилмасдан;

- авиабилетлар сотиб олишга ҳамда даволаниш, санатория ва маданий хордиқ учун истеъмол кредитлари 1 йил муддатга банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида белгиланади ва бошланғич бадал шакллантирилмасдан;

- енгил автомашина сотиб олиш учун 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида белгиланади ва 30% нақд пулда бошланғич бадал шакллантирилади. Бунда, сотиб олинаётган автомашина янги ишлаб чиқарилган бўлиши, кредит шакллантирилган депозит маблағини чегириб ташлаган ҳолда, нақдсиз шаклда автомашинани сотувчи юридик шахс (диллер) банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан берилади. Қарз олувчи томонидан шакллантирилган депозит маблағлари кредит ажратилаётган кунда нақдсиз шаклда автомашинани сотувчи юридик шахс (диллер) банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

3. Истеъмол кредити олиш учун аризани кўриб чиқиш тартиби

 3.1. Кредит олиш учун жисмоний шахс банкка кредит аризасини топширади. Ҳар бир маълум кредит алоҳида кредит аризаси билан расмийлаштирилади ҳамда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • Паспорт ёки ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси (асл ҳужжат билан солиштиргандан сўнг);
  • Турар жойидан (ХУЖМШ, маҳалла қўмитаси ва ҳоказо) доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
  • Иш жойидан маълумотнома;
  • Охирги 1 йиллик даромадлари тўғрисида маълумотлар. Бунда Қарз олувчи меҳнат шартномаси (келишуви) амал қилиш муддати, унинг иш ҳақидан ундирилаётган қисми тўғрисидамаълумотлар (мавжуд бўлса) кўрсатилади ёки бошқа доимий даромад манбаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ёки ижтимоий таъминот органлари маълумотномаси тақдим этилади;
  • Кредит қайтарилишини таъминотининг тақдим этилаётган тури;
  • Сотиб олинаётган мол/хизмат тўғрисида маълумот;

    Зарурият бўлганда, Банк Қарз олувчи тўлов қобилияти тўғрисида хулоса тузиш учун қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақли.

3.2. Кредит қуйидаги Қарз олувчиларга берилмайди:

  • Ижроия ҳужжатлари бўйича иш ҳақининг 20% дан ортиқ қисми ундирилаётган бўлса;
  • Маълум ишни бажариш учун иш берувчи билан чекланган муддатга меҳнат шартномасини тузган бўлса.

3.3. Кредит олишнинг мажбурий шарти қарз олувчи ўз мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажаришининг таъминоти мавжудлиги ҳисобланади. Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида банк қуйида келтирилган таъминот турларидан бирини қабул қилади:

  • Қарз олувчининг депозитлари жойлаштирилган бошқа банк кафолати; бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти кафолати;
  • Юридик шахс кафиллиги. Бу ҳолатда банк кафилнинг тўлов қобилиятини талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамлари бўйича охирги уч ой ичидаги кредит айланмаларини (банк маълумотномаси бўйича) ўрганади, депозит ҳисоб рақамларидаги қолдиқ, охирги уч ой учун 2-сонли Картотека ва банк олдида қарздорлик мавжудлигини (йўқлигини) текширади (банк маълумотномаси асосида). Алоҳида ҳолларда кредитга лаёқатлилиги тоифаси ва кафил берувчининг соф фойдаси мавжудлиги текширилади (охирги ҳисобот санасига баланс бўйича аниқланади);
  • Қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;Жисмоний шахс кафиллиги. Бунда кафил тўловга лаёқатли, доимий иш жойи ва даромадга эга, ижроия ҳужжатлари бўйича иш ҳақисидан маблағлар ундирилмаётган, маълум ишни бажариш учун иш берувчи билан чекланган муддатга меҳнат шартномасини тузмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда кафиллиги қабул қилинади.
  • Мол-мулк гарови. Гаров предметига қўйиладиган талаблар Савдогарбанк кредит сиёсатига мувофиқ қўлланилади;
  • Қарз олинган бутун давр учун гаровга қўйилган мулкни суғурталаш полиси.

Бунда кредит қайтарилиши таъминотининг умумий миқдори кредит миқдорининг 125% дан кам бўлмаслиги шарт.

  • Истеъмол кредити олишда 75% миқдорида нақд пулда дастлабки бадал шакллантирилса, истеъмол кредити таъминоти сифатида фуқаро доимий рўйхатдан ўтган маҳалла фуқаролар йиғинининг кафиллиги қабул қилинади;

3.4. Енгил автомашина сотиб олишга кредит ажратилаётганда, кредит ҳисобига сотиб олинадиган мулкнинг қонунчилик билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган гарови мажбурий шарт ҳисобланади.

3.5. Кредит аризасини кўриб чиққанда банк қуйидагиларни таҳлил қилади:

  • Кредит олишнинг мақсади;
  • Иш ҳақи миқдори ёки бошқа даромадлар манбалари, уларнинг барқарорлиги;
  • Тақдим этилган маълумотларда зиддият йўқлиги, кредит аризасида келтирилган маълумотлар ва бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг бир-бирига мувофиқлиги;
  • Кредит тўланишининг ижобий истиқболлари;
  • Қарз олувчининг кредит тарихи.

3.1. ва 3.3.-бандда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, банк 3 иш куни ичида тўлов қобилиятини баҳолаш асосида кредит бериш имкониятини кўриб чиқади. Алоҳида ҳолларда, тақдим этилган маълумотларни текшириш мақсадида банк аризани кўриб чиқиш муддатини бир ойгача узайтиришга ҳақли.

4. Кредитни бериш тартиби

4.1. Тўлов қобилиятга ижобий баҳо берилган тақдирда, қарз олувчи кредитлаш объекти турига қараб, мол (хизмат, иш) сотиб олишга ҳужжат тақдим этади.

  • Сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи билан мол (хизмат) ва/ёки енгил транспорт воситасини олди-сотди шартнома-ҳисоб варақаси;
  • уй-жойни таъмирлаш учун қурилиш материалларини сотиб олиш шартномаси;
  • Бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.

Бундан сўнг ҳужжатлар тўплами Банк томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш мақсадида қайта текширилади.

4.2. Ҳужжатлар текширилиши ва таҳлил қилиниши натижаларига қараб, кредит инспектори Кредит Қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши учун хулоса билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўпламини тайёрлайди.

4.3. Кредит Қўмитасининг ижобий қарори қабул қилинганидан сўнг, Банк ва Қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Банк томонидан кредит беришга рад жавоби берилган тақдирда, банк ёзма равишда бу ҳақида қарз олувчига, сабаблари кўрсатилган ҳолда, 3 банк иш куни давомида хабар беради.

4.4. Кредит таъминотининг тақдим этилган турига қараб, кредит шартномаси билан бир вақтда кредит бўйича мажбуриятлар бажарилиши таъминоти тўғрисида тегишли шартнома (кафиллик, гаров ва ҳоказо) тузилади.

4.5. Кредит шартномаси имзолангандан сўнг, Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки йўриқномасида белгиланган тартибда қарз олувчи номига шахсий кредит ҳисоб рақами очилади.

4.6. Кредит бўлими ходими қарз олувчини кредитни расмийлаштириш билан боғлиқ барча ҳаражат турлари билан таништиради ҳамда ушбу ҳаражатлар қарз олувчи томонидан тўланади.

4.7. Қарз олувчи, кредитлаш объектига тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 30 календар куни ичида, Банкка кредитлаш объектини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

4.8. Берилган кредит мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда сарфланганлиги аниқланган тақдирда, Банк гаровга қўйилган мулк ёки кредит қайтарилишининг бошқа таъминот турига ўз ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда қўллаб, кредит бўйича қарздорлик миқдорини, фоизлар ва банк ҳаражатлари миқдорини ундиради.

5. Кредит ва фоизларни тўлаш тартиби

5.1. Олинган қарз бўйича тўловлар қарз олувчи томонидан кредит бўйича тўлов амалга оширилган санадан кейинги ойдан бошлаб (ёш оилаларга ва икки контурли қозонхоналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун ажратилган кредитлар бундан мустасно) кредит муддатига боғлиқ ҳолда (ойлар бўйича) бир хил миқдордаги маблағларни киритиш йўли билан амалга оширилади. Тўлов кредитни узиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади (ушбу жадвал кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади).

Икки контурли қозонхоналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун ажратилган кредитни асосий қарзини тўлашга 18 ойлик имтиёзли давр белгиланади.

Ёш оилаларга кредит берилганда кредит асосий қарзини тўлашга олти ойлик имтиёзли давр белгиланади.

Имтиёзли давр белгиланиб берилган кредитлар бўйича қарздорликни узиш тўловлари имтиёзли давр тугагандан сўнг кейинги ойдан бошланади.

5.2. Кредит бўйича асосий қарздорлик ва ҳисобланган фоизлар қарз олувчи томонидан бир неча шаклда тўланиши мумкин:

а) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия, қалам ҳақи, дивидендлар, фоиз ва қимматли қоғозлардан олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидаги нақдсиз кўринишда пул маблағларини ўтказиш йўли билан;

б) нақд пул киритиш йўли билан;

в) қарз олувчининг банкдаги ҳисоб рақамларидаги омонатлари ҳисобидан нақдсиз кўринишда пул маблағларини ўтказиш йўли билан;

г) пластик карточклари орқали тўлов йўли билан.

Қарз олувчи кредит шартномасида белгиланган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддатидан аввал асосий қарздорлик ва фоизлар миқдорини тўлашга ҳақли.

5.3. Қарздорликнинг асосий миқдори муддати ўтган қарзлар ҳисобига ўтиш пайтида Банк Кафолатчи ёки Кафил берувчини (кредит қайтарилиши таъминоти турига қараб) муддати ўтган қарздорлик (асосий қарздорлик ва кредит бўйича фоизлар) вужудга келганлиги ҳақида огоҳлантиради.

5.4. Қарз олувчи ёки Кафолатчи ёхуд Кафил берувчи (кредит қайтарилиши таъминоти турига қараб) томонидан қарздорликнинг асосий миқдори муддати ўтган қарзлар ҳисобига ўтиш пайтидан бошлаб 5 (беш) банк иш куни давомида қарз тўланмаса, Банк кредит қайтарилиши таъминоти турига қараб:

  • Кафолатчи;
  • Кафил берувчи;
  • Қарз олувчининг бошқа банклардаги депозит ҳисоб рақамлари;
  • Кредит қайтарилиши таъминоти турига қараб бошқа ҳисоб рақамларга акцептсиз шаклда тўлов талабномасини қўяди.

5.5. Тузилган кредит шартномаси бўйича зиммасига олинган мажбуриятлар Қарз олувчи томонидан кўп маротаба бузилган бўлса, Банк муддатдан аввал Қарз олувчининг депозит ҳисоб рақамидан маблағларни ундиради. Қарздорликнинг қолган миқдорни, фоиз ва жарима Кафолат берувчи – суғурта компанияси ёки Кафил берувчи (кредит қайтарилиши таъминоти турига қараб) ҳисоб рақамидан ундирилади, ёки ундириш гаровга қуйилган мулкка қаратилади.

5.6. Жисмоний шахсга янги кредит аввал олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ тўлангандан сўнг берилиши мумкин.


 

      Бошқарув Раиси                                       С.М.Мансуров

    Келишилган:

    Ж.Тўйчиев                                                  Б.Бобомуродов

    Э.Алимов                                                    Ж.Юнусходжаев

    З.Иноятов                                                    Г.Тўйчиева

    Ф.Махмудов                                               С.Рустамов

1.Таърифлар

1.1.1.-модда    “Жисмоний шахсларга истеъмол кредит ажратиш тартиби”нинг (қуйида тартиб деб юритилади) бутун матнида (шу жумладан қўшимча ва иловаларда), қуйида келтирилган атамалар, алоҳида маънога эга бўлиши лозим бўлган вазиятлар бундан истисно, қуйидаги маънога эга:

Банк – Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки ва вазиятга қараб унинг филиалларини билдиради.

Аризачи – мазкур тартиб мезонларига жавоб берадиган, банкка мурожаат этиши мумкин, мурожаат қилган, аммо банк билан ҳали кредит шартномасини тузмаган жисмоний шахсларни билдиради.

Қарз олувчи -   мазкур тартиб талабларига жавоб берадиган, банк томонидан ишончли ва тўлов қобилиятига эга деб таърифланган ва шу асосда кредит олган кредит олиш учун мурожаат қилган аризачи.

Сўм – Ўзбекистон Республикаси Миллий Пул бирлигини англатади.

Кредит Қўмитаси – Банк кредит сиёсатига мувофиқ кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бошқа ваколатларга эга банк коллегиал органи.

Кредит – вазиятга қараб банк томонидан қарз олувчига кредитлаш объектини сотиб олиш учун тўланган пул маблағлари миқдорини (истеъмол кредити) ва кредит бўйича қарздорлик қолдиғини билдиради.

Кредитлаш Объекти – Қарз олувчининг истеъмол талабини қондириш учун мўлжжаланган ва нархининг бир қисми банк томонидан тўланган молни (хизмат, иш) билдиради. Кредитлаш объекти сифатида бир нечта мол ва/ёки хизматлар кўрилиши мумкин.

Аванс – Қарз олувчи томонидан Банкка киритилган ва Кредитлаш Объекти нархининг бир қисмини тўлашга мўлжалланган пул маблағлари миқдорини билдиради.

Таъминот – Фуқаролик Кодексида белгиланган ва Қарз олувчи томонидан Банкка кредит қайтарилиши таъминотини билдиради.

Автомашина гарови – Таъминот сифатида Қарз олувчи ёки унинг қариндоши томонидан Банкка тақдим этилган енгил транспорт воситаси гаровини билдиради. Автомашина гарови тузилган ва нотариал идорасида тасдиқланган автомашина гарови шартномаси асосида амалга оширилади. Шартнома тарафлари – Гаров берувчи, Қарз олувчи ва Банк.

Гаров депозити/депозит – Қарз олувчи қариндошларига тегишли пул маблағларининг гаровини билдиради, пул маблағлари махсус муддатли гаров депозитига жойлаштирилади. Депозит гарови тузилган депозит гарови шартномаси асосида амалга оширилади. Шартнома тарафлари – Гаров берувчи, Қарз олувчи ва Банк.

Ҳисоблаш услуби – кредит бўйича фоизлар ҳисоблаш ва Гаров депозити бўйича фоиз даромадини ҳисоблаш услубини билдиради ва қуйидаги кўринишда бўлади:

Қарздорлик миқдори х фоиз ставкаси х ҳисоблаш даврида кунлар сони : 365 кун

Ҳисоблаш даври – кредит берилганидан сўнг бошланадиган даврни билдиради, ушбу давр ҳар бир  жорий ойнинг биринчи кунида бошланади ва жорий ойнинг охирги кунида тугайди (биринчи ва охирги кунлар шу жумладан), биринчи Ҳисоблаш Даври бундан истисно, бу вазиятда Кредит берилган кунда бошланадиган ва бундай ойнинг охирги кунда тугайдиган давр тушунилади (Кредит берилган сана ва ойнинг охирги куни шу жумладан).

Тўлов – вазиятга қараб, кредитнинг тўланаётган қисмини ёки кредитга ҳисобланган фоизларни ёхуд тўланаётган кредит қисми ва кредитга ҳисобланган фозлар миқдорини билдиради.                

Истеъмол кредитлашнинг махсус дастурлари – мазкур Тартибнинг асосий қоидалари доирасида ишлаб чиқилган истеъмол кредитлашнинг шартларини билдиради.

1.1.2. Мазкур Тартибда, агар контекстда бошқаси назарда тутилмаган бўлса, бирлик сонида келтирилган сўзлар кўплик сонини ҳам билдиришади ва тескариси, шахсларни англатувчи сўзлар корпорация, ширкат ва бошқа юридик шахсларни ҳам билдиради.

1.1.3. Мазкур Тартибда сарлавҳалар қулайлик учун киритилган ва мазкур Тартиб мазмунига таъсир кўрсатишмайди.

1.1.4. Мазкур Тартибда модда, Илова, Дастурларга ҳавола айни ўша модда, Илова, Дастурга ҳавола сифатида изоҳланади, уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин ва вақти-вақти билан уларга ўзгартириш, қўшимча киритилиши мумкин, улар янгиланиши ёки қайта кўриб чиқилишлари мумкин.

Кредитлаш объекти Кредит лимити

1

мебел, уй жиҳозлари ва бошқа буюмларни сотиб олиш учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробари миқдоригача

2

уй таъмири билан боғлиқ қурилиш материаллари, эшик-ромлар ва сантехника анжомлари сотиб олишга, қиммат нархли маиший асбоблар, маиший техника, оргтехника харид қилишга ҳамда тўй маросимлари ўтказишга

энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баробари миқдоригача

3

Авиабилетлар сотиб олишга

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдоригача

4

Даволаниш, санатория ва маданий хордиқ учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдоригача

5

Енгил автомашина сотиб олишга

автомашина нархининг 75 фоизигача бўлган миқдорда

6

жисмоний шахсларнинг шахсий автомашиналарига газ ускуналари ўрнатиш хизматига

энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдоригача

7

ўқув марказларида ва автомактабларда ўқиш, малака ошириш муассасаларида малака ошириш учун ҳамда сафарбарлик чақируви буйича ҳарбий хизматни ўташ учун

шартномада белгиланган миқдоргача

8

аҳолига мактаб формалари харид қилишга

мактаб формаси нархининг 50%гача бўлган миқдорда

9

кўп қаватли уйлардаги хонадон эгаларига икки контурли қозонхоналарни сотиб олиш ва ўрнатиш учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдоригача

         Кредитлаш объектлари сони кўп бўлишига йўл қўйилади, аммо ҳар бир Кредитлаш объекти бўйича лимитларга риоя қилиш шарт, ҳар қандай вазиятда ҳам, Кредит миқдори битта қарз олувчига белгиланган лимитдан ошмаслиги шарт.

1.1.5.-модда. Махсус қўшимча шарт: Истеъмол кредитлаш дастурларида юқорида келтирилган жадвалда белгиланган шартлардан бошқа шартлар белгиланган бўлиши мумкин. Бу ҳолда Дастурда белгиланган кредит шартлари амалда бўлади.

1.1.6.-модда. Кредит расмийлаштирилиши ва ташкиллаштирилиши учун қарз олувчи банкка белгиланган тарифга асосан бир маротабали комиссия тўловини амалга оширади. Кредитни ташкиллаштириш учун комиссия тўлови Кредит шартномаси тузилгандан сўнг, аммо кредит берилишидан аввал қарз олувчи томонидан банк кассасига нақд пулда ёки пластик карточка орқали тўловни амалга оширади.

1.1.7.-модда. Қарз олувчининг кредитни белгиланган миқдорларда ва муддатларда тўлаш мажбурияти Кредит шартномасида (тўловлар жадвали) ва муддатли мажбуриятда расмийлаштирилади.

1.1.8.-модда. Қарз олувчи томонидан кредит қисми Тўлов жадвалига асосан тўланмаган тақдирда, Банк бундай асосий қарз миқдорини муддати ўтган қарздорлик ҳисобига ўтказади. Муддати ўтган қарздорлик тўланмаган ҳар бир кун учун Банк муддати ўтган қарздорлик миқдорининг 0,1% миқдорида Қарз олувчи муддати ўтган қарздорликни тўлаган кунгача жарима ҳисоблайди.

2. Кредитни кўриб чиқиш тартиби

2.1-модда. Қарз олувчи аризасини кўриб чиқиш тартиби.


2.2-модда. Аризачи кредит олиш учун филиалга иш вақтида мурожаат қилади, бу вақтда кредит мутахассиси у билан суҳбат ўтказади. Аризачи билан суҳбат даврида кредит мутахассиси қуйидагиларни текшириши лозим:

а) Кредит олишга ариза жиддийлиги ва ҳаққонийлиги.

b) Аризачи мазкур тартибнинг барча талабларига жавоб бериши.

c) Кредит мазкур Тартиб талабларига мувофиқ ишлатилиши.

d) Паспорт муддати қачон тугаши, Аризачи банк филиали жойлашган вилоятда рўйхатдан ўтганлиги, Аризачи рўйхатдан ўтган жойи унинг ҳақиқатда турар жойига мослиги.

2.3-модда.  Агар дастлабки маълумотлар талабларга жавоб берса, Кредит мутахассиси қуйидагиларни бажариши шарт:

a)      Аризачига сўралган барча маълумотларни тўлиқ ошкор этиш зарурлигини билдириш, самимийлик муҳимлигини, Банк ва Аризачи ўртасидаги келажак кредит муносабатлари очиқлиги ҳақида тушунтириш, кредит шартлари, уни бериш мезонлари ва тартиби, тўлаш ва кредит мониторинги тўғрисида тушунтириш бериш.

b)      Аризачига Ариза-Сўровномани бериш. Кредит бўйича мутахассис Аризачига Ариза-Сўровномани тўлдириш бўйича тушунтириш бериши шарт. Тўлдирилган Ариза-Сўровнома билан Аризачи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

Асосий ҳужжатлар

1

Паспорт ёки ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси (асл ҳужжат билан солиштиргандан сўнг) ва Сўровномани қабул қилувчи шахс томонидан тасдиқланади. Қарз олувчи паспортида имзо мавжудлигига эътибор бериш лозим.

2

Яшаш муддати ва оила таркиби кўрсатилган турар-жойдан маълумотнома.

Кредит олиш мақсадини тасдиқловчи ҳужжатлар

3

Кредит мақсадли ишлатилишини тасдиқловчи шартнома.

Бандлик ва даромад даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар

4

Қарз олувчининг иш жойидан иш ҳақи тўғрисида маълумотнома. Иш жойидан олинган маълумотнома ташкилотнинг расмий қоғозида ёзилган бўлиб, тасдиқланган бўлиши шарт.

Хусусий тадбиркор-аризаси қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

-          тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент;

-          Фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензия;

-          Хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқлаган аризачи ҳисоб рақами ишлаши тўғрисида маълумотнома;

-          Солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган аризачи даромадлари тўғрисида Декларация.

Кредит таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

5

Тақдим этилаётган таъминотни тасдиқловчи ҳужжатлар. Таъминот бўйича алоҳида талаб ва ҳужжжтлар 4-Бобда келтирилган.

 

     Зарурият бўлганда, Банк жисмоний шахснинг тўлов қобилияти тўғрисида хулоса тайёрлаш мақсадида, ҳамда мазкур Тартиб, Дастурларда белгиланган вазиятларда қўшимча маълумот талаб қилишга ҳақли.

2.4-модда. Тўлдирилган ва имзоланган Ариза-Сўровномани ва иловаларни олгандан сўнг, кредит бўйича мутахассис қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

а) Ариза-Сўровномани канцелярияда рўйхатдан ўтказиш;

b) Аризачига кредит ишини тайёрлаш ва очиш.

c) Ариза-Сўровнома ва иловаларни ишга тикиб қўйиш.

Ариза-Сўровнома 3 иш кунидан ошмаган муддат ичида кўриб чиқилиши шарт.

2.5-модда. Кейинги кунда Кредит бўйича мутахассис кредит миқдорига қараб, Аризачининг турар жойи/иш жойи ва маҳалла қўмитаси билан телефон орқали суҳбат ўтказиши ёки у ерга ташриф буюриши шарт. Телефон суҳбати ва ташрифнинг асосий мақсади Аризачидан олинган маълумотлар ҳаққонийлигини ва тўғрилигини текшириш, Аризачининг турар жойи ва иш жойи бўйича обрўсини билиш ҳисобланади.

2.6-модда. Кредит таҳлили натижасида (биргаликда ёки алоҳида) қуйидагилар аниқланган бўлса, ҳеч қайси Аризачига кредит берилиши мумкин эмас:

a) Ёмон обрў, кредит тарихига эга бўлса.

b) Банкка тақдим этилган ҳар қандай маълумот, ҳужжатлар ҳаққоний эмас, сохта бўлса.

2.7-модда. Кредит бўлими бошлиғи ва мутахассиси ўрганилган ҳужжатлар ва тўпланган маълумотлар асосида филиал Кредит Қўмитаси томонидан кўриб чиқиш учун кредитни бериш имконияти тўғрисида Хулоса тайёрлайди. Хулосада жисмоний шахснинг кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ҳисоблаш имкониятига берилган баҳо ифодаланган бўлиши шарт. Бунда сифатий ва миқдорий таҳлил амалга оширилади.

а) Миқдорий таҳлил (жисмоний шахснинг тўлов қобилиятини аниқлаш): кредит бўйича ойлик тўлов миқдори ва Қарз олувчининг ойилик даромади миқдори ўлчовдош бўлиши шарт. Зарурият бўлганда Қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг умумий даромадига баҳо бериш лозим, бу вазиятда оила аъзолари даромадлари ҳақида маълумот олинади (иш жойидан иш ҳақи тўғрисида маълумотнома).

Хусусий тадбиркорлар учун ҳар ойда ҳисоб рақамига тушум миқдори кредит бўйича биринчи ой учун тўлов миқдоридан (асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар) 5 баробар ортиқ бўлиши шарт. Ҳар ойлик тушум таҳлили учун ҳисоб рақами 12 календар ой давомида ишлаганлиги текширилади, бунда таҳлил қилинаётган даврда энг кам тушумли ой эътиборга олинади.

б)  Сифат кўрсаткичлари (қабул қилинаётган молиявий мажбуриятларни бажаришга тайёргарлик): Аризачининг кредит тарихи (мавжуд бўлганда), тақдим этилган таъминот ликвидлик (тез сотиш имконияти) ва қиймат нуқтаи назаридан баҳоланади.

Агар Аризачи аввал Банкдан кредит олган бўлса, ва ушбу кредит бўйича бир маротаба 5 кундан ортиқ муддатга ёки кунлар сонидан қатъий назар кўп маротаба муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган бўлса, бундай Аризачига кредит бериш бўйича рад жавоби берилади.

Таъминот таҳлили 4-бобга мувофиқ амалга оширилади. Асосий эътибор таъминот тез сотилиши, таъминот нархи барқарорлигига берилиши керак.

3. Кредит қайтарилиши таъминотига талаблар ва расмийлаштириш тартиби.

3.1-модда. Мазкур Тартиб доирасида таъминот фақат Қарз олувчини Кредит шартномасига мувофиқ ҳаракат қилишга чорлаш мақсадида қўлланилади, яъни кредитни ўз вақтида ва тўлиқ узиш ва Банк учун қолдиқ кредит хатарини қоплашга ундаш.

3.2-модда. Таъминотни қабул қилганда шахсий олтин буюмлар, автомашина (шахсий ёки қариндошники), қариндошлар депозити ва алоҳида Дастурда қўриладиган, депозит билан тасдиқланган юридик шахс кафиллиги афзал кўрилади. Қабул қилинаётган таъминот миқдори Кредит миқдорининг 125% га тенг бўлиши керак. Қарз олувчи кредит миқдорининг 125% ни қоплайдиган ягона таъминотни тақдим эта олмаса, Қарз олувчи Кредитни қоплаш учун қўшимча таъминот тақдим этиши шарт. Бундай таъминот аралаш таъминот деб аталади.

3.3-модда. Банк ходимларига таъминот билан ҳар қандай ҳаракат қилиш (ҳар қандай кўринишда: алмаштириш, мажбуриятдан озод этиш ва ҳоказо) қатъий ман этилади. Таъминот фақат ундан кўпроқ қимматга ва ликвидликка эга гаровга алмаштирилиши мумкин, бу ҳам фақат Кредит комиссиясининг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг амалга оширилиши мумкин.

3.4-модда. Таъминотга қабул қилинаётган гаров мулки тегишли рухсатномага эга бўлган мустақил баҳоловчилар томонидан тасдиқланиши зарур.

3.5-модда. Кредит бўйича бутун таъминот Кредит шартномасида қайд этилган бўлиши шарт. Бундан ташқари, ҳар бир қабул қилинаётган таъминот тури бўйича алоҳида тегишли шартномалар тузилган бўлиши шарт, ҳар бир вазиятда бир хил сонда: Банк учун иккита (биттаси кредит ишида сақланади, иккинчиси кассага берилади), Қарз олувчига битта, Гаров берувчи/Кафолатчи/Кафил берувчига – битта. Нотариал аризаси талаб этилганда, шартноманинг яна бир нусхаси нотариус учун тайёрланади.

Таъминот тўғрисида шартнома кўп бетли бўлганда (варақлар сони 2 варақдан ортиқ бўлса), бўлим бошлиғи ва Гаров берувчи/Кафолатчи/Кафил берувчи бундай шартномаларнинг ҳар бир бетини имзолашлари шарт.

3.6-модда. Нотариал идорасида тасдиқни талаб этувчи Таъминот тўғрисидаги Шартномаларда нотариус ёзуви ушбу ҳужжатдаги имзо ҳақиқийлигини эмас, балки Мажбурият ҳаққонийлигини тасдиқлаши шарт.

3.7-модда. Қарз олувчи томонидан кредит шартномасида белгиланган муддатларда асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз миқдори тўланмаган тақдирда, Таъминот шартномаси шартлари ва Фуқаролик Кодексининг 280-моддасига мувофиқ, Банк кредит бўйича таъминотга ундиришни мустақил қаратишга ҳақли.

3.8-модда. Қарз олувчининг олтин буюмлари гарови.

(а) Асосий қисм

  • Олтин буюмлар (қуйида Буюмлар) деб қимматли металлардан (олтин, кумуш, оқолтин) тайёрланган буюмлар тушунилади. Қимматли тошлар (алоҳида ёки қимматли металлардан тайёрланган Буюмларга ўрнатилган) мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва нолга тенг қиймат бўйича қабул қилинади.
  • Буюмлар гаров таъминоти сифатида фақат улар Банк депонентига қўйилган тақдирдагина қабул қилинади.
  • Гаров сифатида қабул қилинадиган буюмларни қарз олувчига тегишлилиги бўйича жавобгарлик қарздор зиммасида қолади.
  • Банк кассасида сақланаётган буюмлар кредит ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ тўлангандан сўнг қайтарилади. Кредит тўланмасдан ёки кредит ва унга ҳисобланган фоизлар қисман тўланмасдан буюмлар қайтарилиши фақат Кредит комиссияси қарорига асосан амалга оширилади. Кредит комиссияси томонидан Буюмларни қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Банк мазкур Бобнинг 3.1.2.-бандида белгиланган тартибда ҳаракат қилади.
  • Буюмлар гарови ариза, баҳоловчи хулосаси, буюмлар нархи бўйича келишиш Далолатномаси, Олтин буюмлар гарови шартномаси ва топшириш-қабул қилиш Далолатномаси билан расмийлаштирилади.

(б) Гаровни қабул қилиш.

  • Гаров берувчи дастлаб аризани тўлдиради ва уни Кредит бўйича мутахассисга тақдим этади.
  • Кредит бўйича мутахассис гаровга таклиф этилаётган буюмлар рўйхатини текширади, буюмларни қайта рўйхатга олади ва Кредит комиссиясига тақдим этиш учун дастлабки баҳолашни амалга оширади.
  • Кредит маъқулланган тақдирда, Буюмлар олтин буюмларни сотиб олиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи (фаолият муддати 5 йилдан кам бўлмаслиги шарт) мустақил баҳоловчилар томонидан баҳоланади. Заргарлик буюмларига нарх қўйиш баҳоловчи томонидан кредит бериш билан шуғулланаётган Кредит бўйича мутахассис ва Қарз олувчи ҳузурида амалга оширилади. Баҳоловчи Буюмлар нархи тўғрисида Хулоса тақдим этади (икки нусхада – биттаси баҳоловчига, иккинчиси Банк учун), унда қуйидагилар қайд этилган бўлиши шарт: Буюмлар рўйхати, таърифи, софлик даражасини кўрсатувчи рақами, вазни, ҳар бир банд бўйича қиймати. (Заргарлик буюмларига нарх қўйиш билан боғлиқ барча харажатлар Гаров берувчи томонидан тўланади).
  • Баҳолаш асосида Кредит бўйича мутахассис бўлим бошлиғи ва Қарз олувчи билан биргаликда Буюмлар нархи бўйича келишиш Далолатномасини тузишади. Бундай Далолатномада барча Буюмлар рўйхати, таърифи, софлик даражасини кўрсатувчи рақами, вазни, келишилган қиймати қайд этилган бўлиши шарт. Далолатнома беш нусхада тузилади ва Кредит бўйича мутахассис, бўлим бошлиғи ва филиал бошқарувчисининг тегишли ўринбосари ва Қарз олувчи имзоси билан тасдиқланади.
  • Кейинги босқичда далолатномада айтиб ўтилган барча Буюмлар, Далолатноманинг бир нусхаси билан биргаликда, махсус қопга солинади, қопнинг оғиз қисми қалин ип билан тўлиқ тикилади. Ип учлари ёпиштирилади ва картон қоғози билан муҳрланади (пломбаланади), қоғозга Кредит бўйича мутахассис, бўлим бошлиғи ва Қарз олувчи имзоси қўйилади. Далолатноманинг бир нусхаси орқа тарафдан картон қоғозига ёпиштирилади.
  • Сўнг филиалда Кредит бўйича масъулиятли мутахассис Қарз олувчи билан тузиш учун заргарлик буюмларини гаровга қўйиш тўғрисида Шартномани тайёрлайди, Буюмлар нархи бўйича келишиш Далолатномаси унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Гаров шартномаси Қарз олувчи ва филиал номидан юридик ҳужжатлар тузиш ваколатига эга шахс томонидан филиал биносида бўлиб бошлиғи ҳузурида имзоланади. Гаров шартномаси нусхалари сони белгиланган.
  • Бундан сўнг Кредит бўйича масъулиятли мутахассис Қарз олувчи ҳузурида пломбаланган қопни хизмат топшириқномаси билан биргаликда кассага буюмларни қабул қилиш учун ва бухгалтерияга “93609 – сақланадиган қимматбаҳо буюмлар” балансдан ташқари ҳисоб рақамида қайд этиш учун беради, бу ҳақида топшириш-қабул қилиш Далолатномаси тузилади, Далолатнома касса бошлиғи, бўлим бошлиғи ва Қарз олувчи томонидан имзоланади. Топшириқнома Кредит бўйича масъулиятли мутахассис, бўлим бошлиғи томонидан визаланади ва филиал бошқарувчисининг тегишли ўринбосари томонидан имзоланади.

(в) Барча айтиб ўтилган ҳужжатлар кредит ишига тикилган бўлиши шарт.

3.9-модда. Қарз олувчи ёки унинг қариндошига тегишли енгил транспорт воситаси гарови.

  • Қуйида мазкур модда матнда Гаров берувчи, контекстдан келиб чиқиб бир шахсда Қарз олувчи ва Гаров берувчини ёки учинчи шахсни (Қарз олувчининг қариндошини) ифодалайди.
  • Гаров берувчи Аризани тўлдиради ва авто техник паспорти нусхасини тақдим этади (асл нусхаси Гаров берувчи томонидан транспорт воситасига мулкчилик ҳуқуқини тасдиқлаш учун шахсан тақдим этилиши шарт). Кредит бўйича мутахассис тақдим этилган ҳужжатлар ҳақиқийлигинни текшириши шарт. Гаров берувчи никоҳдан ўтган бўлса, кредит бўйича автомашинани гаровга қўйишга эр/хотин ёзма розилиги талаб этилади.
  • Гаровга Авто олинганда унинг жорий бозор нархи афзал кўрилади. Транспорт воситаси ишлаб чиқарилган йил аҳамиятга эга эмас.
  • Автога нарх қўйиш Банк ва Гаров берувчи ўртасида тузилган гаров нархини келишиш Далолатномаси билан расмийлаштирилиши шарт. Гаровга нарх қўйиш кредитдан фойдаланиш даврида Авто эскириши даражасини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши шарт.  
  • Кредитни кўриш даврида Авто нархини бозор нархининг 70% (арзонлашиш) миқдорида белгилаш тавсия этилади. Кредитнинг бозор нархи арзонлаштиришни инобатга олган ҳолда кредит миқдоридан ортиқ бўлса, гаров кредит миқдорининг 125% миқдорида қабул қилинади. Гаров шартномасида гаровга Авто тўлиғича ва бор аҳволда қабул қилиниши кўрсатилади.

Масалан:

Кредит миқдори = 1 200,0 минг сўм

Авто бозор нархи = 6 000,0 минг сўм

Банк томонидан қабул қилинадиган Авто нархи = 6 000,0 минг сўм * 70% = 4 200,0 минг сўм.

Автомашина нархи арзонлаштириш даражасини инобатга олган ҳолда (4 200 минг сўм) кредит миқдоридан (1 200 минг сўм) ортиқ, демак қабул қилинаётган гаров таъминотининг миқдори = 1 200,0 минг сўм * 125% = 1 500,0 минг сўмга тенг бўлади.

  • Кредит бўйича автомашина гарови шартномаси мажбурий тарзда нотариал тасдиғидан  ва гаровни ўзгалаштиришга таъқиқдан ўтказилиши шарт.
  • Гаровни суғурталаш мажбурий шарт ҳисобланади, бу ерда Банк Бенефициар сифатида ҳаракат қилади. Бунда суғурта даври кредит муддатидан бир ойга кўпроқ бўлиши, ва ҳар қандай вазиятда кредит тўлиқ тўлангунча амалда бўлиши шарт. Суғурта қуйидаги хатарларни тўлиқ қоплаши шарт: йўл-транспорт ҳодисаси, ўғирлаб кетиш (Авто бўлган жойдан ва вақтдан қатъий назар), учинчи шахслар олдида жавобгарлик.
  • Суғуртачи (Қарз олувчи) кредит муддатидан ортиқ бўлмаган маълум давр учун суғурта хизматларини тўлаши назарда тутилган суғурталаш шартномаси Банк томонидан қабул қилинмайди. Суғурта мукофоти бутун суғурталаш даврини қоплаши керак ва кредит муддатидан камида бир ойга ортиқ бўлиши шарт.
  • Автотранспортни суғурталаш билан боғлиқ барча харажатлар ўзаро келишув бўйича Гаров берувчи ва Қарз олувчи томонидан тўланади.

3.10-модда. Қарз олувчи қариндошига тегишли депозит гарови

(а) Асосий қисм

  • Қарз олувчи қариндошига тегишли депозит гарови деб, Банкда Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида жойлаштирилган депозит тушунилади. Қуйида ушбу модда матнида Гаров берувчи сифатида пул маблағларини гаровга тақдим этган Қарз берувчи қариндоши тушунилади.
  • Гаров берувчининг пул маблағлари депозити гарови Банк томонидан фақат ушбу пул маблағлари Махсус муддатли гаров депозитига (қуйида Депозит) жойлаштирилган бўлса қабул қилиниши мумкин. Депозит – бу Гаров берувчи томонидан Қарз олувчи Банкдан кредит олишини енгиллаштириш ва ижтимоий таърифга эга бўлмаган фоизий даромадни олиш мақсадида шакллантирилган Гаров берувчи жисмоний шахснинг муддатли депозит омонати (20406-сонли ҳисоб рақамида қайд этилади).
  • Депозит очишга асос бўлиб Банк ва Гаров берувчи ҳамда Қарз олувчи ўртасида тузилган шартнома хизмат қилади.
  • Депозит кредит муддати плюс бир ой муддатига очилади.
  • Гаров берувчи Қарз олувчи томонидан кредит тўлиқ тўланмагунча, Депозитни тасаррф қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Банк ушбу талабга алоҳида риоя қилиши шарт.

(б) Депозит гарови тўғрисида шартномани расмийлаштириш ва Депозит очиш

  •  Гаров берувчи аризани тўлдиради ва унга паспорт нусхасини илова қилади (паспортнинг асл нусхаси тақдим этилади). Гаров берувчи никоҳдан ўтган бўлса, кредит бўйича пул маблағларини гаровга қўйишга эр/хотин ёзма розилиги талаб этилади.
  • Сўнг депозитни гаровга қўйиш Шартномаси тузилади. Депозит гарови Шартномаси муддати Депозит муддатига тенг бўлиши шарт.
  • Депозитни гаровга қўйиш Шартномаси Банк ҳуқуқий бўлими томонидан рўйхатга олинади.


Кредит ва унга ҳисобланган фоизлар аввал ёки ўз вақтида тўлиқ тўланган тақдирда, Депозит Гаров берувчининг биринчи талаби бўйича қайтарилади.

4. Кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ва кредитни бериш тартиби

4.1. Банк Кредит комиссияси бўлим томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида (Хулоса, Ариза-Сўровнома, таъминот бўйича ҳужжатлар ва ҳоказо) кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Бундай қарор Кредит комиссияси мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Кредит комиссияси ижобий қарор қабул қилган тақдирда, Банк ва Аризачи ўртасида Кредит шартномаси тузилади. Кредит бериш тўғрсида рад жавоби қабул қилинган тақдирда, Банк сабабларни кўрсатган ҳолда бу ҳақида Аризачига ёзма равишда хабар беради.

4.2. Кредит бўйича мутахассис Кредит шартномасини тайёрлашда ихчамлик билан ҳаракат қилиб, Кредит шартномасини тайёрлаши керак. Кредит шартномаси тўлиқ тўлдирилган бўлиши шарт. Кредит шартномасига қўлда ўзгартириш ёки туғрилаш киритишга йўл қўйлмайди. Бундай вазиятда янги Кредит шартномаси тузилиши шарт.

4.3. Кредит шартномаси банк филиали биносида қуйидаги шахслар томонидан имзоланиши шарт:

(а) Филиал раҳбари ёки унинг ўринбосари.

(б) Филиал бош ҳисобчиси.

(с) Қарз олувчи. Зарурият бўлганда иккинчи имзо қўйилади (Қарз олувчининг эри/хотини)

       Шунингдек Кредит шартномаси Кредит бўйича мутахассис ва Қарз олувчи томонидан парафирланади (ҳар бир бетида имзо қўйилади). Имзоланган Кредит шартномаси ЎЗбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқликка филиал ҳуқуқий маслаҳатчиси томонидан тасдиқланиши шарт. Кредит шартномаси имзолангандан сўнг унга ўзгартириш киритиш ман этилади. Фақат Кредит шартномаларни янги қонунчиликка мувофиқлаштириш заруриятини бевосита кўрсатувчи қонунларга ўзгартириш киритилиши Кредит шартномасига ўзгартириш киритишга асос бўлиши мумкин. Бундай ўзгартиришлар Қўшимча келишув тузиш йўли билан киритилади. Кредит шартномасига Қўшимча келишувлар тузилиши ва уларни расмийлаштириш асосий Кредит шартномасини тузиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

4.4. Кредит шартномаси имзоланган пайтдан ўз кучига киради.

4.5. Кредит ишига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши шарт:

Иш жойидан маълумотнома

Сўровнома асл нусхаси

Кредит комиссиясининг кредит ажратиш тўғрисида қарори асл нусхаси

Кредит шартномаси асл нусхаси ва юристнинг унга нисбатан хулосаси

Таъминот ҳужжатлари (фақат таъминот бўйича қабул қилинадиган ҳужжатлар):

Гаровга мулкчилик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;

Таъминотни тақдим этиш бўйича Сўровнома асл нусхаси;

Баҳолаш, Таъминот нархи бўйича келишув Далолатномаси асл нусхаси;

Гаровга қўйилган мулкни суғурталаш шартномалари асл нусхалари ва суғурта полиси;

Таъминот шартномаси асл нусхаси, нотариал тасдиқланган таъқиқлар (нотариал тасдиғидан ўтказилиши шарт бўлган шартномалар бўйича);

Кафиллик шартномалари асл нусхалари;

Бошқа ҳужжатлар асл нусхалари.

Муддатли мажбурият асл нусхаси;

Бухгалтерия, кассага берилган хизмат топшириқномалар асл нусхалари;

Кредит бериш/тўлаш бўйича кўчирма ва бошқа ҳужжатлар;

Кредит мониторинги бўйича ҳужжатларнинг асл нусхалари (мақсадли фойдаланиш далолатномалари, Қарз олувчи ҳузурига ташрифлар ва ҳоказо);

Қарз олувчи билан ёзишмалар;

Кредитга тегишли бошқа ҳужжатлар.

Ҳар қандай кредит берилганда, қуйидаги шартларга риоя қилиниши шарт:

(а) кредит иши тўлиқлиги.

(б) Бутун кредит ҳужжатлари Кредит комиссияси қарори ва маъқулланган кредит шартларига мувофиқлиги. Бу айниқса кредит миқдори, фоиз ставкалари, кредит муддати, гаров таъминоти тури ва бошқа шартларга тегишли.

(в) Қонунчиликка мувофиқлиги ва барча аҳамиятли шартномалар (кредит шартномаси, гаров таъминоти шартномаси, кафолат хатлари) ҳуқуқий тарафдан тўғри тайёрланганлиги, барча гаровлар, шу жумладан барча зарур комиссия тўловлари амалга оширилганлигининг тўлиқ қайд этилиши ва тўлиқ расмийлаштирилиши.

(г) Қарз олувчи томонидан кредит ташкиллаштирилиши учун комиссия тўлови тўлиқ амалга оширилганлиги.

Барча кредит ва гаров ҳужжатлари тўлиқ расмийлашттирилганидан ва кредит қарорининг барча талабларига риоя қилинганидан сўнггина кредит берилиши мумкин. Бу вазият “Кредит бўйича биринчи тўлов олдидан ҳужжатларни текшириш” ҳужжати ёрдамида текширилади.

Кредит миқдорини Сотувчи ҳисоб рақамига ўтказишдан аввал, кредит бўйича масъулиятли мутахассис бахгалтерияга Қарз олувчи номига ҳисоб рақамни (ҳисоб рақами мавжуд бўлмаса), кредит ва бошқа тегишли ҳисоб рақамларини очиш тўғрисида топшириқ бериши керак. Кредитни тўлаш кунида Банк Қарз олувчи билан Муддатли Мажбуриятни тузади.

Кредит шартномаси, таъминот шартномалари, муддатли мажбуриятлар Банкнинг балансдан ташқари ҳисоб рақамларида қайд этилади, бунинг учун Кредит бўйича мутахассис бухгалтерия учун топшириқнома тайёрлайди. Бухгалтерия учун топшириқнома бўлим бошлиғи, филиал бошқарувучиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Кредитни олиш учун Қарз олувчи кредит ҳисобидан тўловни амалга ошириш торпшириқномасини тўлдиради. Сўнг Қарз олувчининг кредит ҳисоб рақами Сотувчига тўлов миқдорига дебетланади, ва Сотувчи ҳисоб рақами кредитланади.

Мол бир нечта Сотувчидан сотиб олинган тақдирда, кредит ҳисоб рақами барча етказиб берувчиларга тўлов миқдорига дебетланади, сўнг барча етказиб берувчилар ҳисоб рақамлари кредитланади.

Махсус қўшимча шарт (2): Кредит (шу жумладан таъминот ҳисоб рақамлари), фоиз, аванс ҳисоб рақамларидаги ҳар қандай ҳаракат банк кўчирмалари (ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари) билан тасдиқланиши шарт, қўчирмалар кредит ишига тикилиши керак.

        5. Кредит мониторинги ва муддати ўтган кредитларни қайтариш.

 5.1. Мониторинг – бу кредит берилган пайтдан бошлаб тўлиқ қайтарилгунга қадар амалга ошириладиган кредит таваккалчилигини таҳлил ва назорат қилиш ягона таомили.

 5.2. Кредит бўлими мутахассиси қарз олувчилар билан доимий алоқада бўлиши, кредит бўйича таваккалчиликни барвақт аниқланишига ҳамда банк ва кредит бўйича мутахассис уларни бартараф этишга қаратилган тегишли чораларни кўриши учун замин яратади. Кредит бўйича мутахассислар қарз олувчилар билан доимий равишда алоқада бўлиши керак. 

5.3. Мониторинг кредит бўйича мутахассисларнинг ҳар бирига ўз ишининг сифати ҳақида ахборот олиш ва иш натижаларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш учун имконият яратади.

5.4. Кредит бўйича мутахассис барча кредитлар қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади. Муддати ўтган кредитлар кейинги бадални киритиш санасига қадар қайтарилиши лозим.

5.5. Мониторингнинг мақсади – кредит портфелининг сифатини юқори даражада сақлашдир. Қуйидагилар мониторинг вазифалари ҳисобланади:

кредит ва ҳисобланган фоизлар белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;

кредит таваккалчилиги (қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашуви, кредитни қайтариш графиги бўйича муддати ўтиши, кредит бўйича таъминотнинг ёмонлашуви ва бошқ.)ни ўз вақтида аниқлаш;

юзага келувчи таваккалчиликларга қарши чораларни ишлаб чиқиш;

кредит шартномаси шартларини бузишга йўл қўювчи қарз олувчиларга нисбатан (кредит шартномаси шартларига мувофиқ) чоралар кўриш.

энг кам иш хақининг 100 барабаригача бўлган истеъмол кредитлари бўйича кредит муддати давомида фақат мақсадли фойдаланилганлиги текшируви ўтказилади. Ушбу кредитлар бўйича муаммоли вазиятлар юзага келганда қарздор билан учрашиб сабабларини аниқлайди.  

5.6. Кредитдан мақсадли фойдаланиш – кредит маблағларидан кредит шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилганлигини текшириш. Мониторинг кредит берилган санадан бошлаб 30 календар куни мобайнида махсулот олинганлигини тасдиқловчи хужжат асосида ўтказилади ва текшириш натижаларига кўра жавобгар кредит бўйича мутахассис ва қарз олувчи томонидан имзоланган “Кредитдан мақсадли фойдаланиш далолатномаси” тузилади.

5.7. Тўловни қайтариш 3 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганида, кредит бўйича мутахассис қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

Муддати ўтган қарзнинг мавжудлиги қарз олувчига жарима фоизлари ҳисоблаш ҳисобига қимматга тушади.

Қарзни қайтариш кўрсаткичларининг ёмонлиги қарз олувчининг келгусида кредитлар олиш имкониятларини камайтиради.

Мазкур вазиятнинг давом этиши кредитни таъминлаш учун қўйилган гаров нарсаси реализация қилинишига олиб келади.

Кредит бўйича мутахассис ташриф чоғида қарз олувчи банкка келадиган ва ўзининг муддати ўтган қарзини қайтарадиган кунни қарз олувчи билан келишиши лозим. Қарз олувчи билан муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси кредит бўйича мутахассис томонидан ҳужжатлаштирилиши ва кейинчалик амалда бажарилган-бажарилмагани текширилиши лозим.

5.8.  Икки мартагача бадал муддати ўтган кредитлар – Иккинчи ташриф

(а) Қарз олувчи кредитни қайтаришнинг келишилган санасига риоя қилмаган бўлса, келишилган сананинг эртасига кредит бўйича мутахассис қарз олувчи ҳузурига ташриф буюради. Ташриф чоғида кредит бўйича мутахассис қарз олувчига унинг кредитни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбурияти ҳамда мазкур мажбуриятларни бажармасликнинг оқибатлари ҳақида яна бир карра эслатади. Шундан сўнг кредит бўйича мутахассис “Муддати ўтган кредит бўйича қарз олувчи ҳузурига ташриф-мониторинг” ҳужжатидан фойдаланиб янги битимни тайёрлайди. Бу ҳужжатда кредит бўйича мутахассис муддати ўтган қарзни қайтаришнинг кутилаётган санасини, одатда эртанги кунни ёзма шаклда ва Қарз олувчининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда кўрсатиши лозим.

(б) Бундан ташқари, қарз олувчи янги битим талабларига у риоя қилмаган тақдирда кучга кирадиган янги мажбуриятни олиши лозим.

Банк томонидан чора кўрилмагани қарз олувчи томонидан банкнинг бўш келиши сифатида талқин қилиниши ва бундан у ўз мақсадларида фойдаланиши мумкин.

Муддати ўтган кредитлар бўйича Фавқулотда Кредит комиссияси

(а) Муддати ўтган кредитлар Кредит комиссиясини фавқулотда чақириш орқали кўриб чиқилиши лозим.

(б) Қўмитанинг ҳар бир мажлисида бундай кредитлар бўйича ҳаракатларнинг аниқ режаси белгиланиши лозим. Ҳар бир Кредит комиссиясининг иши охирги мажлис баённомасини кўриб чиқишдан бошланиши керак. Мажлисда қабул қилинган тадбирлар Кредит комиссияси томонидан изчил бажарилиши лозим.

(с) Филиалнинг кредит портфелида 20 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган кредитлар мавжуд ёки муддати ўтган кредитлар суммаси кредит портфели ҳажмининг 1% ортиқ бўлса, Банк Кредит комиссияси кредитларни беришга ТАЪҚИҚ белгилайди. Бўлим бошлиғи ҳар куни кредитни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида филиал бошқарувчиси олдида ҳисобот беради.

 

        Банк ходимлари қарз олувчидан пулларни қабул қилиши ва уларни банкка қарз олувчининг номидан киритиши тақиқланади. Кредит бўйича мутахассис Қарз олувчини у бадал суммасини дарҳол киритиши учун филиалгача кузатиб келиши лозим.

Огоҳлантириш хатлари

(а) Кредит бўйича мутахассис огоҳлантириш ва эътироз билдириш ишини доимий равишда амалга ошириши лозим. Бу иш Қарз олувчини кредит бўйича тўланиши лозим бўлган сумма ва тўлов санаси, имтиёзли давр муддатлари, тўловларнинг кечиктириб юборилган суммаси, кредит бўйича фоизлар ҳақида, Кредит шартномаси шартларининг бузилиши тўғрисида уларни бартараф этиш муддатини кўрсатган ҳолда огоҳлантиришдан иборат.

(б) Гаров берувчилар/Кафиллар (Таъминот шартномаларига биноан) Қарз олувчига таъсир ўтказиши ва уларни тўлашга мажбур этиши ёки ўзи тўлаши учун муддати ўтган кредитларнинг барчаси ҳақида хабардор қилиниши лозим. Шартномага имзо чеккан кафиллар, гаров берувчилар кредитни қайтаришдан бош тортган тақдирда, уларга нисбатан судда иш қўзғатилиши мумкин.

30 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган кредитларни қайтариш усуллари

(а) Қарз олувчи Кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини сурункали равишда бажармаган тақдирда, кредит бўйича мутахассис гаров таъминотини реализация қилишни бошлаши лозим. Биринчи навбатда Қарз олувчининг ўзи берган таъминот, шундан сўнг учинчи шахс томонидан берилган таъминот реализация қилиниши керак. Таъминотни реализация қилиш Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

          Кредитларни ундириш учун (масалани суд орқали ҳал қилишдан ташқари), кредит бўйича мутахассис ихтиёрида воситаларнинг бутун бир тўплами мавжуд бўлиб, уларнинг орасида Қарз олувчи ҳузурига дарҳол ташриф буюриш ва гаров билан таъминлаш биринчи даражали аҳамият касб этади. Бунга қўшимча тарзда қуйидаги воситалар мавжуд:

(а) Қарз олувчи ҳузурига вақти-вақти билан ва тўсатдан ташриф буюриш.

(б) Кредитни қайтариш муддатини ўтказиб юборган Қарз олувчилар ҳузурига кредит бўйича мутахассис ўз ташаббуси билан фавқулотда ташриф буюриши.

(с) Кредитни қайтариш муддатини ўтказиб юборган Қарз олувчининг Кафиллари/Гаров берувчилари ҳузурига ташриф буюриш.

(д) Огоҳлантириш хатлари.

(е) Гаровни олиб қўйиш, ундириш ва реализация қилиш.

(ф) Суд жараёни.

(ж) Бошқа воситалар (масалан,
маҳалла қўмитасига, оила аъзолари ҳузурига ва қарз олувчига таъсир ўтказишга
қодир бўлган бошқа шахслар ҳузурига ташриф буюриш).