Депозит ва омонатлар турлари


Т/р Омонат номи Омонат фоизи Омонат энг кам миқдори Омонат муддати
1 Бахтли болалик 14% чекланмаган камида 10 йил
2 Обод турмуш 15% чекланмаган 1 йил
3 Жозибадор 15% чекланмаган 1 йил
4 Хазина 14% чекланмаган 6 ой
5 Омад қувончи 14% чекланмаган 6 ой
6 Мадад 14% чекланмаган 3 ой
7 Бойчечак 14% чекланмаган 3 ой
8 Кўклам нафаси 13% чекланмаган 2 ой
9 Коммунал тўлов 15% чекланмаган камида 1 йил
10 Яхши ният 12% чекланмаган 1 ой
11 Кексаларни эъзозлаш 15% ва16% чекланмаган 6 ойдан 12 ойгача
12 Барака 14% чекланмаган 1 ойдан 6 ойгача
13 Навбаҳор 12% чекланмаган 10 кундан 1 ойгача
14 Янги йил совгаси 13% чекланмаган 1-3 ой
15 Кафолатли даромад 19-20% 1 000 000 25 ой
  • «Кафолатли даромад»

    Чет эл капитали иштирокидаги

    «Савдогар» акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг

    2018 йил 18 октябрдаги

    №35 /1- сонли Қарори билан тасдиқланган

    АТ “Савдогарбанк” филиалларида «Кафолатли даромад» муддатли

    омонатига маблағ жалб қилиш ва у билан ишлаш

    ТАРТИБИ

    (янги таҳрирда)

    I.Умумий қоидалар

    1.1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4057-сонли “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида фуқаролар омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлда 19/11-сонли қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 2015 йил 26 августда 2711-сон билан давлат рўйхатига олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага асосан ишлаб чиқилган.

    1.2. АТ Савдогарбанк ўз Уставига мувофиқ аҳолига туркум банк хизматларини кўрсатиш, омонатчиларнинг манфаатдорлигини таъминловчи фоиз миқдорларини белгилаш ва аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этишни рағбатлантириш мақсадида янги омонат турларини жорий қилиш асосида миллий иқтисодиётнинг устивор тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилаётган кредит маблағларини кўпайтириш учун жалб қилинган пул маблағларидан самарали фойдаланади.

    1.3. Депозит (кейинги ўринларда омонат деб юритилади) – талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз қайтариб бериш шарти билан топшириладиган миллий ва чет эл валютасидаги пул суммасидир.

    АТ Савдогарбанк тизимида аҳоли қўлидаги бўш маблағларни омонатга жалб қилиш, улар манфаатларига мос равишда даромадларини кўпайтириш мақсадида «Кафолатли даромад» янги омонати жорий қилинди.

    1.4. «Кафолатли даромад» омонатига маблағлар нақд пулда, омонатни қайта расмийлаштириш ҳамда банклар филиалларидаги мижоз томонидан очилган талаб қилиб олгунча депозит (20206000) ва (22618000) ҳисобрақамидаги маблағни муддатли депозит (20606000) ҳисобрақамига бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириш орқали 25 (йигирма беш) ой муддатга қабул қилинади.

    Омонатнинг энг кам миқдори 1 000 000 (бир миллион) сўм, юқори миқдори чегараланмаган.

    1.5. «Кафолатли даромад» омонатига йиллик 19% (ўн тўққиз) фоиз ва йиллик 20% (йигирма) фоиз даромад тўлаш шарти билан қабул қилинади.

    Омонатчи томонидан ҳар бир ой якунида ҳисобланган фоиз устамаси олинса омонатга йиллик 19% (ўн тўққиз) фоиз тўланади, ҳар 3 ой якунида омонат фоизи олинса омонатга йиллик 20% (йигирма) фоиз тўланади.

    Омонатга қўйилган маблағ 6 ойдан кам сақланса омонатга фоиз хисобланмайди, қўйилган маблағ 6 ойдан кўп, лекин шартнома муддати тугамагунга қадар сақланса омонатга фоиз суммасининг 50 (йиллик 9,5% ва йиллик 10%) фоиз миқдорида ҳисобланиб берилади.

    1.6. Шартнома муддатидан кам сақланган омонатга тартибнинг 1.5-бандида белгиланган тартибда фоизлар ҳисобланади.

    1.7. Муомала лаёқатига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс ўз номига ва бошқа шахс номига омонат қўйиши, ўзининг банк омонат ҳисобварағидаги маблағини ўзи ёки вакили орқали мустақил тасарруф этиши, шунингдек бошқа шахслар омонат маблағларини тасарруф этиш учун вакил бўлиши мумкин.

    1.8. Банк қабул қилиб олган омонатларнинг қайтарилишини таъминлаш учун фойдаланиши шарт бўлган воситалар ва усуллар қонун ҳужжатлари ва банк омонати шартномаси билан белгиланади.

    1.9. Банк омонатчининг талабига кўра омонатнинг қайтарилиши кафолатланганлиги тўғрисида ахборот бериши шарт.

    1.10.Банк томонидан омонатчилар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёзма топшириғига биноан омонат ҳисобварағида турган пул маблағларига доир банк операциялари бўйича амалга оширилган хизматлари учун воситачилик ҳақи ундирилиши мумкин.

    1.11.Банклар томонидан омонатчиларнинг ҳисобварақларига бошқа ҳисобварақлардан келиб тушган маблағларни киритиб қўйиш учун ҳақ олиниши тақиқланади.

    1.12.Банк омонатнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки унинг шартларини ёмонлаштирган тақдирда, омонатчи банкдан омонат суммасини дарҳол қайтариб беришни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 327-моддасига мувофиқ унга фоизлар тўлашни ҳамда ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

    1.13.Омонатчи банкдаги омонатини банк омонати шартномаси ва бошқа қонун ҳужжатлари доирасида эркин тасарруф этади, шунингдек ўз омонати бўйича фоиз, ютуқ ёки бошқа шаклдаги даромадларни олиш ҳуқуқига эга.

    1.14.Омонатчи биринчи талаби бўйича банкдаги омонатини тўлиқ ёки қисман қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар бундан мустасно.

    II. Хужжатларни расмийлаштириш тартиби

    2.1 «Кафолатли даромад» омонат тури бўйича барча амаллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сонли қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 2015 йил 26 августда 2711-сон билан давлат рўйхатига олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га мос равишда амалга оширилади.

    2.2 Хужжатлар расмийлаштирилгунга қадар кассир омонатчини омонат шартлари билан таништиради.

    2.3 «Кафолатли даромад» омонатининг ҳисобини юритиш учун “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига” мувофиқ “20606000 – Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари” ҳисобварағида 20 та белгили шахсий ҳисобварақлар очилади.

    2.4. Омонат учун очилган ҳисобварақлар белгиланган тартибда Банк депозиторлари миллий ахборот базасида рўйхатга олинади.

    2.5. Муддатли омонатлар бўйича банк билан омонатчи ўртасида муддатли банк омонати шартномаси тузилиши ва омонатчи шартнома тузилганидан сўнг, муддатли банк омонати шартномасида кўрсатилган омонат суммасини қўйиши шарт. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби муддатли банк омонати шартномасида белгиланиши лозим.

    2.6. Агар омонатчи муддатли омонатни муддати тугагунга қадар қайтариб беришни талаб қилмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни омонатни олишни режалаштираётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.

    2.7. Муддатли омонатлар қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бунда бир йил ва ундан кам муддатга қабул қилинган омонатлар қисқа муддатли омонатлар, бир йилдан ортиқ муддатга қабул қилинган омонатлар узоқ муддатли омонатлар ҳисобланади.

    2.8. Омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин муддатли банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар муддатли банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.

    2.9. Банк омонати шартномаси назоратчи томонидан икки нусхада бир хил рақамланади ва унда омонатчига бериладиган омонат дафтарчаси рақами кўрсатилади.

    2.10. Банк омонати шартномасида белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш шарти билан жалб қилинган омонатлар муддатли омонатлар ҳисобланади. Муддати тугаган талаб қилиб олингунча омонатлар ҳисобварағига ўтказилади ҳамда бўйича талаб қилиб олингунча омонат шартлари асосида фоизлар ҳисобланади ва бу ҳақда омонат шартномасида кўрсатилади.

    2.11. Юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг муддатли омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки муддатли банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда муддатли омонатдаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Иккиламчи ҳисобварақлардан муддатли омонатларга маблағларнинг ўтказилиши тақиқланади.

    2.13. Банк омонати шартномаси назоратчи томонидан икки нусхада бир хил рақамланади ва унда омонатчига бериладиган омонат дафтарчаси рақами кўрсатилади.

    2.14. Банк омонати шартномаси назоратчи томонидан икки нусхада бир хил рақамланади ва унда омонатчига бериладиган омонат дафтарчаси рақами кўрсатилади.

    III. Амалиётлар ҳисоби назорати.

    3.1. Омонатга ҳисобланган фоизлар омонат қолдиғига қўшилмайди.

    3.2. Бухгалтерия ҳисоби ва назорати алоҳида сақланадиган картотекадаги ҳақиқий хужжатлар асосида қилинади.