Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар"
акциядорлик тижорат банки
Телефон:
(99871) 252-72-21
(99871) 254-19-91
ИНТЕРНЕТ БАНК Банк Раисининг
виртуал қабулхонаси
Истеъмол кредити

ИСТЕЪМОЛКРЕДИТИ

Ўзбекистон-Германия «Савдогар» ОАТБ мамлакатимизнинг ёш оилаларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган халқ истеъмол товарларини сотиб олиш учун кредитлар ажратади.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол (мебель, электрон-маиший техника, компьютер, уй-жой маиший ускуналари, қурилиш материаллари ва бошқа халқ истеъмол товарлари харид қилиш учун ушбу товар қийматининг 100% миқдорида банк томонидан нақд пулсиз маблағ кўчириш йўли билан кредит ажратилади. Кредит миқдори энг кам иш ҳақининг 225 баробаридан ошмаслиги керак.

 

 

Кредит маблаглари 3 йил муддатга;

–     Жисмоний шахсларга йиллик 16 фоиз устама билан;

–     Ёш оилаларга – 6 ой имтиёзли давр билан, йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти асосида ажратилади;

–     Қарз олувчи томонидан дастлабки бадал сифатида омонатга 30% пул маблағлари қўйилади;

 

 

Истеъмол кредитини олиш учун банкка тақдим қилинадиган хужжатлар:

–     истеъмол кредити олиш учун ариза;

–     кредит олувчининг паспорт нусхаси;

–     иш жойидан чегирмалари кўрсатилган ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномаси ҳамда бошқа даромад манбалари хақида маълумотлар;

–     қонуний расмийлаштирилган дилернинг олди-сотди шартномаси (счет-договор);

–     яшаш жойидаги фуқаролар йиғини кенгаши ёки уй-жойдан фойдаланиш идорасидан маълумотнома;

–     зарурат бўлганда, қарз олувчи оиласининг таркиби ва уларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;

–     кредит қайтарилишини таъминлаш учун:

а) юридик ташкилот ёки корхонанинг кафиллиги (баланс ҳисоботлари, низом, таъсис шартномаси, аудиторлик хулосаси, имзо ва мухрлар намунаси, хизмат кўрсатаётган банкдан К-2 ва кредитдан қарздолиги тўғрисида маълумот)

б) гаров шартномаси (мулк қийматини мустақил бахоловчининг бахолаш ҳисоботи, гаровга қўйилган мулкни суғурталаш, нотариал тасдиқланган гаров шартномаси).

 

Кредитлашнинг асосии шартлари:

–     кредит миқдори қонун хужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 225 баробаридан ошмаслиги керак;

–     истеъмол кредитлари меҳнатга лаёқатли ва ўз фаолиятидан доимий даромадга эга бўлган фуқароларга ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади;

–     мебель, электр-маиший техника, ком­пьютер, уй-жой маиший ускуналар ва бошқа халқ истеъмол товарларини сотиб олишга ажратилади;

–     кредит ҳажмининг камида 125% миқдорида кредит таъминоти (асосий) турларидан бири;

–     банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

–     тўловга қобилиятли учинчи шахсларнинг кафиллиги;

–     ликвидли мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови ёки ликвидли таъминот қабул қилинади.

Зарур ҳолатларда кредит бериш туғрисида хулосани тайёрлаш учун банк қарз олувчидан қўшимча хужжатларни талаб қилиш хуқуқига эга.



Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 30% булиб бир йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 30% булиб икки йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 30% булиб уч йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

14 %

15 %

 

16 %

 

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 40% булиб бир йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 40% булиб икки йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 40% булиб уч йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

 

12 %

 

 

13 %

 

14 %

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 50% булиб бир йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 50% булиб икки йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

Мижоз томонидан шакллантирадиган бадал миқдори 50% булиб уч йил муддатгача кредит учун хисобланадиган фоиз миқдори

 

10 %

 

11 %

 

12 %

 


Кредит бўйича батафсил маълумотни банкнинг кредит бўлимларидан олишингиз мумкин.

Савдогарбанк Сизнинг ишончли ҳамкорингиз!