Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар"
акциядорлик тижорат банки
Телефон:
(99871) 252-72-21
(99871) 254-19-91
ИНТЕРНЕТ БАНК Банк Раисининг
виртуал қабулхонаси
Банк ҳақида

Банк стратегияси

Cавдогарбанк ҳалол рақобат тамойилларига риоя қилган тарзда молия бозорида барқарор, ишончли, доимий шерик обрўсини мустаҳкамлаш, мижозлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда улар учун афзал бўлган шартлар асосида кенг кўламдаги банк хизматларини кўрсатиш, бу билан ҳамкорлар, инвесторлар ва банк акциядорларининг банкка бўлган ишончи ва қизиқишиниорттириш.



Стратегик ривожланиш дастурига мувофиқ, Савдогарбанк ўз фаолиятининг барқарорлигини таъминлайди ва асосий эътиборини ўз маблағларини ривожланаётган истиқболли соҳаларга йўналтириш, иқтисодиёт реал секторини маблағ билан таъминлашда банк иштирокини кенгайтириш, мижозлар базасини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, рақобатли муҳитни ривожлантириш ва банк хизматларини яхшилашга қаратади.

Мақсад

Банк фаолиятини кенггайтириш, такомиллаштириш ва ҳар бир мижоз талабларини қондирувчи молиявий қарорлар қабул қилишни йўлга қўйиш, янги банк хизматларини жорий этиш банк ривожланишининг асосий стратегик йўналишини ташкил этади. Банкнинг инвестицияларни жалб этувчи жиҳатларини кучайтиришни таъминлаш ҳамда бошқариш ва технологик жараёнларни замонавийлаштириш йўли билан молия бозорида юқори даражадаги мавқени сақлаб туриш.



Банкнинг устувор вазифалари қуйидагича:

·         Мижозлар базасини кенгайтириш ҳамда ундаги корпоратив клиентлар хиссасини кўпайтириш;

·         Фаолият турларини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш;

·         Ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва банкнинг валюта захираларини  кўпайтириш;

·         Мижозлар билан бўлган ўзаро таъсир тизимини такомиллаштириш ҳисобига банкнинг савдо-сотиқ ва даромад олиш ҳажмини ўстириш;

·         Активларни диверсификация  қилиш;

·         Банк технологияларини ривожлантириш, юксак меҳнат унумдорлигига эришиш;

·         Банк хизматлари ҳаммабоплигини ривожлантириш;

·         Даромадларни ва банк рентабеллигини ошириш ҳисобига барқарор ривожланишни таъминлаш;

·         Капиталлашув даражасини ошириш ҳисобига банкнинг ресурс базасини мустаҳкамалаш .

·         Банк фаолиятининг анъанавий стандартларига содиқлик, оқилона молия сиёсатини олиб бориш, сифатли менежмент ва янги технологиялардан фойдаланиш мижозларнинг банкка нисбатан ишончини мустаҳкамлаш ва банк нуфузининг ортишига хизмат қилди. Кредит сиёсатини такомиллаштириш жараёнида банк кредит билан боғлиқ таваккалларнинг минимал даражада бўлишини таъминлаш ва кредитлар сонини кўпайтиришга катта эътибор қаратади.