Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар"
акциядорлик тижорат банки
Телефон:
(99871) 252-72-21
(99871) 254-19-91
ИНТЕРНЕТ БАНК Банк Раисининг
виртуал қабулхонаси
Лизинг
Лизинг – ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, бунда бир томон (лизинг берувчи – Банк) бошқа томоннинг кафиллиги (лизинг олувчи) асосида учинчи томонидан (сотувчи) лизинг шартномасига асосан лизинг объектини сотиб олади ва бир йилдан ортиқ муддатга шартномада белгиланган тўлов асосида уни лизинг олувчига  тақдим этади.

Лизинг объекти бўлиб, бино ва иншоатлар, асбоб-ускуналар, техника, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги ускуналари, тадбиркорлик фаолиятида қўлланиладиган бошқа кўчмас мулк объектлари хизмат қилиш мумкин.  
АТ Савдогарбанк лизинг хизматларини фақат АТ Савдогарбанкда асосий талаб қилиб олгунча ҳисоб рақамига эга бўлган мижозларга кўрсатади. Ўзбекистонда лизинг хизматлари молиявий барқарор юридик шахс мақомига эга бўлган мижозларга тақдим этилади. Лизинг олувчининг молиявий барқарорлик даражаси хўжалик субъектларининг кредитлаш жараёнида амалга ошириладиган шартлар асосида текшириб баҳо берилади.

Лизинг хизматларининг асосий шартлари:
-    Лизинг муддати – 1 йилдан – 7 йилгача;
-    Фоиз ставкаси- йиллик 18-22%;
-    Лизинг миқдори – амалдаги қонунчиликда белгиланган миқдорда;
-    Таъминот - амалдаги қонунчиликка асосан.

Лизинг лойиҳасини кўриб чиқиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар: 
-    Лизинг олиш учун ариза;
-    Лизинг объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва унинг сотувчиси ҳақида маълумотлар;
-    Бизнес режа ва лизинг муддати давомида пул оқими ҳақида маълумот;
-    Сўнги ҳисобот санасига солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган бухгалтерия баланси (1 шакл), молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот (2 шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари ҳақидаги маълумотнома (2 а шакл).
Ушбу ҳужжатлар лизинг хизматларини амалга ошириш учун етарли бўлмаган ҳолда банк томонидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш мумкин.