Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар"
акциядорлик тижорат банки
Телефон:
(99871) 252-72-21
(99871) 254-19-91
ИНТЕРНЕТ БАНК Банк Раисининг
виртуал қабулхонаси
Банк тарихи


Йиллар

 

1

1994 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 мартдаги ПФ -794-сонли Фармонига асосан аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва улар билан ички бозорни тўлдириш, шунингдек республика савдо тармоғи фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Савдо ва тижоратга кўмаклашувчи “Савдогар” акционерлик тижорат банки сифатида ташкил этилди ҳамда 1994 йил 12 майда 42-сонли билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олинди.

Банкнинг асосий вазифалари республиканинг савдо ташкилотларига хизмат кўрсатишдан, савдо ташкилотлари билан халқ хўжалик бошқа тармоқлари корхоналари ўртасидаги савдо-харид операциялари ва ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, «Ўзбексавдо» уюшмаси, «Ўзкооптайёрловсавдо», «Ўзбекбирлашув» ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки банкнинг муассислари бўлишди.

Ушбу йилда барча вилоят марказларида ва республикамизнинг айрим туманларида жами 19 та филиали ташкил этилди. Устав капиталини миқдори 6 млн.сўмни ташкил этган.

2.

1998 йил

Савдогарбанк ва Енгилсаноатбанк акциядорларининг 1998 йил 18 ноябрдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан Енгилсаноатбанк Савдогарбанкка бирлаштирилди.

3.

2000 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 январдаги 12-сонли “Мевасабзавотбанк ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкини қўшиб юбориш тўғрисида”ги Қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасида самарали молия тизимини яратиш, бошқарув харажатларини қисқартириш ҳамда тижорат банклари фаолиятини кенг ривожлантириш мақсадида Мевасабзавотбанк Савдогарбанкка қўшилди.

Ушбу Қарорга мувофиқ «Савдогарбанк»ка:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига ва савдо ташкилотларига кенг банк хизматлари кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, шунингдек халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, хусусий тадбиркорларга кредит ажратиш имкониятларини кенгайтириш;

аҳолини жалб қилувчи омонатлар ва депозитларни жорий этиш йўли билан аҳолининг, тадбиркорларнинг бўш маблағларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилди.

 

4.

2005 йил

 

 

Германиянинг  "R&D Express - Ausenhandels" компанияси Савдогарбанкнинг 40 фоиз акциясини (2 млн. АҚШ доллари ) сотиб олди ва банк чет эл капитали иштирокидаги банкка айланди ҳамда устав капиталини миқдори 8,0 млрд. сўм (5 млн. АҚШ доллари эквивалентни)ни ташкил этди.

5.

2006 йил

      2006 йил 22 июндаги ПФ 3764-сонли Фармонига асосан хорижий инвестор томонидан Савдо ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкининг улуши сотиб олиниши муносабати билан Ўзбекистон-Германия «Савдогар» акциядорлик тижорат банкига айланди.

6.

2010 йил

     Америка Қўшма Штатларининг “ALL AMERICAS INTERNATIONAL, INC.” Корпорацияси банк устав капиталига 3 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ киритди ҳамда банкнинг хорижий акциядорлар сони 2 тага етказилди ҳамда банк устав капиталининг миқдори 22.1 млрд. сўм (10 млн. евро эквивалент)га етказилди.

7.

2012 йил

Жорий йилда банкнинг хорижий акциядорлари сони яна биттага кўпайди. Сингапурнинг “Кито инвестмент” компанияси банкнинг 3 млн. АҚШ доллари миқдорида акцияларини сотиб олди.

 Банкда хорижий инвесторлар сони ошганлиги муносабати билан банкни номи «Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банкига айланди ва банк устав капиталини миқдори 30 млрд. сўмга етди.

8.

2013 йил

Банк акциядорлари таркибида янги хорижий инвестор пайдо бўлди. Астрата АГ (Швейцария) банкнинг 25 фоиз акциясини сотиб олди.

Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманида банкнинг “Шайҳонтоҳур” филиали очилди.

9

2015 йил

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Оҳангарон” филиали очилди.