Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар"
акциядорлик тижорат банки
Телефон:
(99871) 252-72-21
(99871) 254-19-91
ИНТЕРНЕТ БАНК Банк Раисининг
виртуал қабулхонаси
Ипотека кредити

ИПОТЕКАКРЕДИТИ

Ўзбекистон-Германия «Савдогар» ОАТБ тизимида уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга, бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозори орқали сотиб олишга ипотека кредитларини ажратади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 12 июлда 1835-сон билан рўйхатга олинган «Ахолининг кенг катлами, шу жумладан, ёш оилалар учун курилган ёки реконструкция килинган уй-жойларни харид килиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўгрисида Низом» асосида Ёш оилаларга, ипотека кредити 15 йилдан кам бўлмаган муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан банкнинг ўз маблаглари хисобидан ажратилади.

Ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари бўйича белгиланадиган йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг кайта молиялаш ставкасидан ошмаган микдорда белгиланади.

Савдогарбанк тизимида ипотека кредитлари, муомала лаёқатига, доимий иш жойига, яшаш жойидан рўйхатдан ўтган ва ўз фаолияти натижасида олинган даромадга ва бошқа даромадларга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.

Банк томонидан ипотека кредитлари қуйидаги миқдорларда берилади:

–     якка тартибда уй-жой курилиши ва сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш хақининг 3000 бараваригача;

–     якка тартибда қурилган уй-жойни реконструкция қилиш, кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш хақининг 2500 бараваригача.

Ипотека кредити олиш учун қарз олувчи банкка қуйидаги хужжатларни тақдим қилади:

–     кредит олиш учун ариза;

–     кредит олувчининг паспорт нусхаси;

–     қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарз олувчининг ер участкасига бўлган ҳукуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

–     қарз олувчи ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромад­лари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан маълумотнома;

–     қонун хужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган якка тартибдаги уй-жой лойиҳасининг нусхаси;

–     қарз олувчи бошланғич бадални тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (омонат дафтарчасидан нусха, кўчирма ёки маълумотнома);

–     қарз олувчининг оиласи таркиби туғрисида яшаш жойидан маълумотнома.

 

Ипотека кредити ажратишда қарз олувчи банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

–     суралаётган кредит суммасини кўрсатган ҳолда кредит олиш учун ариза;

–     кредит олувчининг паспорт нусхаси;

–     сотувчининг уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини илова қилган ҳолда сотиладиган якка тартибдаги уй-жой ёки

квартиранинг келишилган қиймати кўрсатилган олди-сотдиси тўғрисида дастлабки шартнома;

–     қарз олувчи ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан маълумотнома;

–     қарз олувчи бошланғич 25% бадални тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (омонат дафтарчасидан нусха, кўчирма ёки маълумотнома);

–     қарз олувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома;

–     сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг қиймати бўйича амалдаги қонунчиликка асосан мустақил баҳоловчининг баҳолаш ҳисоботи;

Зарур ҳолатларда кредит бериш тўғрисида хулосани тайёрлаш учун банк қарз олувчидан қўшимча хужжатларни талаб қилиш хуқуқига эга.


Уй-жой қийматидан келиб чиқиб мижоз томонидан шакллантирадиган бадал микдорлари

Йиллик фоиз устамаси 10 йилгача муддатга ажратилганда

Йиллик фоиз устамаси 5 йилгача муддатга ажратилганда

Йиллик фоиз устамаси 3 йилгача муддатга ажратилганда

25 %

19  %

18  %

17  %

30 %

18  %

17  %

16 %

40 %

17  %

16  %

15  %

50 %  ва  ундан  ортиқ

16 %

15  %

14  %



Кредит бўйича батафсил маълумотни банкнинг кредит бўлимларидан олишингиз мумкин.

Савдогарбанк Сизнинг ишончли ҳамкорингиз!